16 Март

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 миллион 51 минг 734 тани ташкил этмоқда.

Оҳангарон дарёсидаги сув одатдагидан кўпроқ ҳажмда оқаётганлиги сабабли, кўприкка ўз таъсирини кўрсатиб, қирғоқнинг ювилишига олиб келган.

15 Март

ЙҲХХнинг хабар беришича, 2022 йил 15 март куни соат 13:30 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, „Ақча“ МФЙ ҳудудидан ўтувчи "А-373-М-39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш" автомобиль йўлида ҳайдовчи,

“Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида меъёридан кўп ёғингарчилик ёғиши натижасида содир бўлган тупроқ кўчиши сабаб автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланган эди.

«Ангрен-Поп» электрлаштирилган темирйўлининг Наманган вилояти ҳудудидан ўтган 71 км қисмида кўп ёғингарчиликлар сабабли темирйўл линиялари олдига тоғдан тош уюмлари кўчиб тушган. 

Ёғингарчилик мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида довон йўлида қўшимча яна 3 та механизациялаштирилган пост ташкил этилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Меъёридан кўп ёғингарчилик ёғиши оқибатида “Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида тупроқ кўчиши содир бўлиб, йўл қатнов қисмида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилди.

Сўнгги кунларда мунтазам ёғаётган ёмғирлар туфайли Тошкент вилоятининг қатор кўчаларини сув босди. Айрим туманларда эса хонадонларга ҳам сув кирган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи 15 дона ускунани олиб беришни ваъда қилиб, оилавий корхонага ажратилган 230 млн сўм кредит талон-тарож қилинган.

13 Март

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ФВБ ходимлари сой ўзанида қолиб кетган фуқарони қутқарди.

12 Март

Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи эълон қилингач, 12 март куни соат 09:00дан довонда автомобиллар ҳаракати тўлиқ тўхтатилган эди. Шу сабабли йўлда қолиб кетган йўловчилар учун поезд ташкиллаштирилди. Кейинги соатларда довонда 5та қор кўчкиси кузатилган.

Қамчиқ довонига ҳаракатни вақтинчалик чеклаш учун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида постлар ташкил этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top