Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 6 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 60 ёшли шахсга жиноят иши очилди
Нурафшон шаҳрида 60 ёшли эркак 6 ёшли қўшнисига тегажоғлик қилганликда айбланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, болалар омбудсманига Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Й.Н.нинг мурожаати келиб тушди. Унда айтилишича, жорий йилнинг 11 июн куни қўшниси, 1964 йилда туғилган С.Ш. 2018 йилда туғилган қизига нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.
Мазкур ҳолатни болалар омбудсмани назоратига олди. Ўтказилган терговга қадар текширув доирасида болага нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланди. 19 июн куни Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан С.Ш.га Жиноят кодекси 129-моддаси 2-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Кеча, 20 июн куни судга С.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритилди. Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтайи назаридан мазкур жиноят иши бўйича ўз ваколатлари доирасида кузатувни давом эттиради.
Мавзуга оид
08:36 / 19.11.2025
Ангренда зўравонликка учраган қиз бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда
19:41 / 07.11.2025
«Педофиллар учун майдон» – Roblox судга берилди
16:46 / 06.11.2025
Мексикада маст киши кўчада президентни ўпмоқчи бўлди
19:10 / 29.10.2025