Ҳозирча карантинда Қорақалпоғистондаги транспортлар ҳаракатига оид таклиф ишлаб чиқилган. Унда, ўтган сафаргидек йўналишли таксиларда ҳайдовчи ва йўловчи ўртасида тўсиқ ўрнатилиши, «Дамас»ларнинг олд ўриндиғига йўловчи олиниши тақиқланиши каби талаблар бор. Сарибеевнинг айтишича, ҳозирда бу таклиф махсус штаб томонидан ҳали тасдиқланмаган.

Вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, Нукусда автобуслар етарли даражада эмас. Шунинг учун «Дамас»лар қатнови йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётгани сабабли 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилганди (https://kun.uz/news/2021/04/18/bugundan-karantin-qoidalari-kuchaytirildi). Умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланди.