29 Июль

Янги хонадон учун тўлов қилган самарқандликлар Қорасув массивидаги уйлари битмаётганидан норози. Улар қурувчи компания ҳокимиятники эканига ишониб пул тўлашган ва уй эмас, ташвиш сотиб олишган. Эътиборлиси, ер ажратиш ҳақидаги қарорни имзолаган ҳам, шу қарор устидан протест киритиб, уни суд орқали бекор қилдирган ҳам – бир шахс.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

28 Июль

Бунга оқова сувлар чиқишига мўлжалланган ариқлар таъмирталаб аҳволга келиб қолгани туфайли ёмғир сувлари музей ҳовлисида узоқ вақт туриб қолгани сабаб бўлган.

Тан жароҳати олган юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага олиб борилган. Ҳозирда аҳволи яхши экани айтилмоқда.

27 Июль

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ургут, Паст Дарғом ва Каттақўрғон туманига янги прокурор тайинланган.

Самарқанд вилоятида маҳаллаларнинг бошқаруви янги биноларга жойлашмоқда. Марказий Бўстонсарой кўчаси ёқасида жойлашган, 115 йиллик тарихга эга Хўжа Юсуф маҳалласи ҳам қулай ва шинам янги бинога эга бўлди.

25 Июль

Тобора Ўзбекистоннинг маданий пойтахтига айланиб бораётган кўҳна Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кўмагида «Ўзбекистон маданий мероси — янги ренессанс пойдевори» VI халқаро конгресси ўтказилди.

Қайрилиб олмоқчи бўлган Lacetti’ни аввал Isuzu уриб юборади. Кейин Камаз суриб кетиб, Lacetti унинг остига кириб кетади.

Самарқанд кўчаларида осори атиқаларимизни мойбўёқда тасвирлаётган рассомлар кўпайиб қолганига кўзингиз тушса, асло ҳайрон бўлманг. Ҳозир ШҲТга аъзо турли давлатлардан 30 нафарга яқин рассом Самарқандда ижод билан банд.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

23 Июль

Самарқанд тумани Жўйсой маҳалласида ҳеч қандай ҳужжатларсиз барпо этилган ва мустаҳкамлиги шубҳа остига олинаётган 12 қаватли меҳмонхона масаласи ҳамон кун тартибида турибди.

Кўпроқ янгилик
Top