11 Октябрь

Навоий вилоятида Қизил китобга киритилган 1 070 та йўрға тувалоқ очиқ табиатга қўйиб юборилган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида қурилиш ва хўжалик моллари дўконидан 40 млн сўм пулни ўмариб кетган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида Бухородан Тошкентга олиб кетилаётган сифатсиз гўштлар тўхтатиб қолинган

8 Октябрь

“Навоийазот” АЖ томонидан Зарафшон дарёсига ҳаёт учун хавфли бўлган моддалар оқизилган. Бунинг оқибатида дарё суви заҳарланиб, кўплаб балиқлар нобуд бўлган.

5 Октябрь

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ бўлади; шимолда 9-14 даража илиққача пасаяди. 

1 Октябрь

Жисмоний имкониятлари чекланган болалар ҳам бошқалар қатори таълим олишга ва мавжуд имкониятлардан фойдаланишга ҳақли.

29 Сентябрь

Навоий шаҳрида катта можарога сабаб бўлган 60 квартирали турар жой ҳақида бир неча бор репортаж тайёрлагандик. Ушбу можаро сабаб ўз маблағига 60 та хонадон сотиб олган аҳоли уйидан ҳам, тўлаган маблағидан ҳам ажралиб қолишига бир бахя қолганди ўшанда. Энди эса Кармана туманида ҳокимликнинг қарори туфайли уйлари бузилган 16 та оила қарийб 3 йилдан буён ижарада яшашга мажбур бўлмоқда.

Навоийда «Гўзал» тахаллуси билан ном қозонган, қизларни фоҳишалик учун Туркияга жўнатмоқчи бўлган фуқаро 5 йил 4 ой муддатга қамалди. Бу ҳақда Kun.uz'га Навоий вилояти суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича консультанти Азиза Рўзиева хабар берди. 

25 Сентябрь

Ўзбекистон Экологик партиясидан президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Улуғбек Раззоқов иштирокида журналист ва блогерлар учун брифинг ўтказилди. Унда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридаги муҳим йўналишларни маълум қилди.

ХДПдан президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Мақсуд Нуруллаев иштирокида журналист ва блогерлар учун брифинг ташкил қилинди. Унда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури ҳақида тўхталиб ўтди.

24 Сентябрь

Навоий вилоятида участка сайлов комиссияси аъзолари уйма-уй кириб-чиқиши амалга ошириляпти. Натижалар бўйича сайловчилар рўйхатига кундалик тузатишлар киритилмоқда. Дастлабки аниқликлар бўйича вилоятда 665 743 нафар сайловчи рўйхати шакллантирилган. Бу ҳақда 5-Навоий округ сайлов комиссиясининг навбатдаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

21 Сентябрь

21 сентябрь куни Навоийда президентликка ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг вилоятдаги ишончли вакили Қувондиқ Санақулов ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодировнинг ишончли вакили Илҳом Ражабов иштирокида брифинглар бўлиб ўтди.

Кўпроқ янгилик
Top