Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Навоийазот” Зарафшон дарёсига хавфли моддалар оқизгани аниқланди. Кўплаб балиқлар нобуд бўлган
“Навоийазот” АЖ томонидан Зарафшон дарёсига ҳаёт учун хавфли бўлган моддалар оқизилган, оқибатда дарё суви заҳарланиб, кўплаб балиқлар нобуд бўлган. Экология қўмитаси бу ҳолатни ноинсофлик дея баҳолади.
Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, корхонага қарашли 267-қудуқдан дарёга ҳаёт учун хавфли моддалар чиқарилган.
Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмининг 5 та нуқтасидан таҳлил намуналари олиб, текшириб кўрилган.
Натижада дарё сувида азот аммоний белгиланган меъёрлардан 21 маротаба, азот нитрат 2,6 маротаба, азот нитрит 60 маротаба, хлоридлар 1,3 маротаба, мис ионлари 2,1 маротаба юқорилиги ҳамда дарёда ёппасига заҳарланиш юзага келгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш-суриштирув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
14:46 / 10.07.2026
Карманада Зарафшон дарёсига чўмилишга борган 3 нафар ўсмир чўкиб кетиб, вафот этди
23:09 / 04.07.2026
Зарафшон дарёси “чегарадан чиқди”: темирйўл лойиҳасида бу ҳисобга олинмаганми?
19:25 / 03.07.2026
“Зарафшон дарёсида сув сарфи кескин ошгани сабаб бўлди” – Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилганига изоҳ берилди
15:39 / 03.07.2026