Таъкидланишича, вилоятдаги 411 та участка сайлов комиссиясининг 275 таси умумтаълим мактабларида, 46 таси МФЙ, 24 таси коллеж, техникум ва касб-ҳунар мактаби, 11 таси тиббиёт марказлари, 8 таси ҳарбий қисмлар, 7 таси маданият ва спорт марказлари, 3 тадан олий ўқув юртлари ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жойлари, 2 таси дам олиш маскани ва 30 таси бошқа биноларда жойлаштирилган.

Шунингдек, сайлов участкаларининг барчаси зарур воситалар билан таъминланиб, 822 дона компьютер жамланмаси ажратилган. Марказий сайлов комиссияси томонидан тавсия этилган барча тасвирий восита ва роликлар вилоятдаги 159 та, жумладан 27 та LED экранда намойиш этилмоқда.

Олдинроқ Навоийда президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари иштирокида брифинглар ташкил этилаётгани хабар қилинганди.











