23 Сентябрь

Экопартия раҳбари Нарзулло Обломуродов Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида турли хил баҳоналар билан ва аҳолини огоҳлантирмасдан дарахтларнинг кесилганини танқид қилди.

Сирдарё вилоятида тикув цехини газ тармоғига улаб бериш, суғориш тармоқларини жорий таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича тузилган ҳисоботларини қабул қилиш ва ўтказиб бериш эвазига пул ундирмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

22 Сентябрь

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Мақсуда Ворисова сайловчилар билан илк учрашувини Сирдарё вилоятидан бошлади.

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида уч киши саломатлик йўлакчасини қуриш учун 13 та дарахтни қўпораётгани аниқланди.

18 Сентябрь

Сардоба сув омбори тўғони бузилиб кетиши натижасида Сирдарё вилояти Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларидаги боғдорчилик билан шуғулланувчи юзлаб фермерларнинг дарахт кўчатлари ва уларнинг ҳосиллари оқиб кетган, ер майдонлари вайрон бўлган. Орадан бир ярим йил ўтган бўлса-да, тахминан 20 миллиард сўм зарар ҳалигача қопланмаган.

14 Сентябрь

Жорий йилнинг январь-август ойларида Сирдарё вилояти бўйича жами 15276 нафар чақалоқ дунёга келди. Уларнинг 7917 нафарини ўғил ва 7359 нафарини қиз болалар ташкил этди. Энг кўп туғилиш Гулистон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилди. Бу ҳақда ДХА Сирдарё вилояти бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида дала майдонидан ёқиб юборилган аёл жасади топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

13 Сентябрь

Ҳунарманд Раъно Ешимбетова заргарлар авлоди ҳисобланади. Бу касб билан 2006 йилдан шуғулланади. Ҳозирда Гулистон шаҳрида жойлашган «Ишга марҳамат» мономарказида ишсиз ва банд бўлмаган ёшларга заргарлик касбини ўргатиб келади.

10 Сентябрь

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

9 Сентябрь

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 4 нафар фуқарога эмланмасдан туриб коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги маълумотнома тайёрлаб бериш эвазига пора олган вақтида ушланди.

Сирдарё вилоятида тахминий қиймати 34,3 миллион сўмлик ҳеч қандай ҳужжатсиз ва сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

7 Сентябрь

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳаракатнинг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Кўпроқ янгилик
Top