Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Россиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида маргарин маҳсулотлари биринчи ўринда турибди – 93 минг тонна.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 25,2 минг тонна ҳамда 22,7 минг тонна миқдорида олиб келинган ўсимлик ёғи ва какао, шоколад жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • картошка – 15 минг тонна;
  • буғдой уни – 11,4 минг тонна; 
  • сут маҳсулотлари – 10,5 минг тонна;
  • буғдой – 10,1 минг тонна;
  • парранда гўшти – 4,3 минг тонна;
  • балиқ ва денгиз маҳсулотлари – 3,4 минг тонна;
  • болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 3,4 минг тонна.