28 октябрь туни ва 29 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Қорақалпоғистонда янги газ конлари очилди

"Ўзбекгеофизика" АЖнинг "Устюрт геофизик экспедицияси" филиали томонидан сермашаққат қидирув ишларидан кейин "Тиллали", "Сайҳун", "Ином" ва "Арислан" янги газ конлари очилди. Бу ерда ҳар куни ўртача 45 минг куб метр газ қазиб олинмоқда.

>> Батафсил

 

Америкалик ҳиндулар Клинтон офисида ўз миллий кулбаларини ўрнатишди

Фото: © L!FE

АҚШда ҳиндулар жамоаси вакиллари ўз юртлари – Шимолий Дакота штатида нефть қувури қурилишига қаршилик сифатида кескин чораларга бордилар. Бу ҳақда хорижий ОАВ  хабар бермоқда.

>> Батафсил

 

Флорида аэропортида самолёт қўниш вақтида портлаб кетди

Флорида штатининг Голливуд шаҳридаги Форт-Лодердейл аэропортида Fedex компаниясининг самолёти ёниб кетгандан кейин унинг дум қисмида портлаш юз берди.  

>> Батафсил

 


Обама севимли рэп ижрочилари номини маълум қилди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Барак Обама тўсатдан SiriusXM радиостанциясидаги “Sway in the Morning” радиошоусига қўнғироқ қилиб, мусиқа ва спорт борасида нималарни хуш кўриши ҳақида гапириб берди.

>> Батафсил


Финляндия ва Эстония ҳавосида радиоактив йод аниқланди

Финляндиянинг учта шаҳри (Рованиеми, Хельсинки, Ловийса) ва Эстониянинг икки шаҳри (Нарва ва Таллин) ҳавосида радиоактив йоднинг катта миқдори аниқланди.

>> Батафсил

 

Ироқлик ҳарбийлар Мўсулга ҳужумни тўхтатишди

Фото: © Reuters/Ahmed Jadallah

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вакили полковник Жон Дорриан Ироқ кучлари озод қилинган ҳудудларда жангарилар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун Мўсулга ҳужумда танаффус эълон қилишганини маълум қилди.

>> Батафсил


Москвада Ислом Каримов хотирасига ҳайкал ўрнатилади

Москвада Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳайкал ўрнатиш масаласи 8 декабрда Москва шаҳар думаси ҳузуридаги монументал санъат бўйича комиссия йиғилишида кўриб чиқилади ва унинг ижобий ҳал қилинишига шубҳа йўқ.

>> ​​​​​​​Батафсил

 

Латвиялик автомобилини кока-кола билан тўлдирилган ҳовузда "чўмилтирди"

Интернетда латвиялик 73 ёшли эркак ўзининг Audi 80 автомобилини кока-кола билан тўлдирилган ҳовузда "чўмилтиргани" видеоси пайдо бўлди.

>> ​​​​​​​Батафсил


Видео: танкда тиқилиб қолган енот қутқариб олинди

Фото: © Flickr/Kyle Miron

АҚШнинг Огайо штатидаги  овчилар жамияти Whackstar Hunters’нинг фейсбукдаги саҳифасида америка танкида тиқилиб қолган енотнинг қутқарилиши видеоси жойлаштирилди.

>> ​​​​​​​Батафсил

 

ОАВ: Жоли ва Питт Янги Орлеандаги уйларини сотишди

Фото: Getty Images

Расмий ажралиш жараёнини ўтказаётган америкалик актёрлар Брэд Питт ва Анжелина Жоли, Луизиана штати, Янги Орлеан шаҳридаги уйларини сотишди.

Батафсил

 

Кўпчилик эшитмаган 5 йирик компания

Шундай компаниялар борки, уларнинг фаолияти ҳақида кўпчилик эшитмаган, улар диққат марказидан ташқарида. vc.ru камдан-кам кенг муҳокама қилинадиган йирик  компаниялар фаолиятини ўрганиб, улар ҳақида маълумот тақдим қилди.  

>> ​​​​​​​Батафсил

 

Samsung Galaxy S8 смартфонининг баъзи жиҳатлари маълум қилинди

Фото: 3dnews.ru

Samsung компаниясининг мобил коммуникациялар вице-президенти Ли Кёнг-тэ компаниянинг бўлғуси смартфони Galaxy S8 бўйича бир қатор изоҳлар берди.  

>> Батафсил

 

Швециядаги жамоа футболчилари сафар ўйинига келган ягона мухлиси билан бирга ғалабани нишонлади

Швециядаги «Ефле» жамоасининг мухлиси ўз севимлиларини қўллаб-қувватлаш учун «Кальмар» жамоасига қарши сафар ўйинига борди. 

>> ​​​​​​​Батафсил