30 октябрь туни ва 31 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Мисрда Россиянинг А321 самолёти фалокати қурбонлари хотираси ёд этилди

Архив сурат / krpress.ru

Мисрнинг Шарм-аш-Шайҳ шаҳрида Синай яриморолида Россиянинг А321 самолёти фалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганларнинг хотирасига бағишланган акция бўлиб ўтди. Батафсил>>

Хитой бош вазири Россияга сафар қилади

Архив сурат / Спутник

ХХР давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян ўзининг Россия амалга ошириши кутилаётган сафари чоғида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Батафсил>>

Балиқ сотувчининг ўлими Марокашда кўп минглик намойишларга сабаб бўлди

Фото: EPA

Марокашнинг бир қатор йирик шаҳарларида балиқ сотувчи Муҳсин Фикрийнинг фожиали ўлими сабабли кўп минглик норозилик намойишлари ўтмоқда. Батафсил>>

Саудия Арабистонида 2018 йилги ЖЧ саралаш учрашуви вақтида теракт олди олингани маълум бўлди

AFP/GETTY IMAGES

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган, Саудия Арабистони ва БАА ўртасидаги Жиддадаги учрашувда теракт олди олинган. Батафсил>>

The Sunday Times: Россия Сурияга учта сув ости кемаси жўнатди

Фото: army-news.ru

Россиянинг Сурияга йўл олаётган "Адмирал Кузнецов" авиаташувчи кемасига ҳамроҳлик қилаётган жанговар кемалар гуруҳига "Калибр" ракеталари билан қуролланган яна учта сув ости кемаси қўшилди. Батафсил>>

Канада Болгария ва Руминия учун виза чекловларини бекор қилади

Фото: © Flickr

Канада Болгария ва Руминия фуқаролари учун виза чекловларини 2017 йил охиридан бекор қилади. Батафсил>>

Рим мэри зилзила сабабли мактабларни ёпишга қарор қилди
31 октябрда Италия пойтахти Римдаги мактаблар 30 октябрда мамлакатнинг марказий қисмида юз берган зилзила сабабли ёпилади. Батафсил>>

Трамп Клинтондан 1 фоизга ортда қолмоқда

Фото: © AP

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп президентлик сайловлари бўйича ўзининг асосий рақиби Хиллари Клинтондан бор-йўғи 1 фоизгина ортда қолмоқда. Батафсил>> 

Бағдоддаги бир қатор портлашлар оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Фото: fapnews.ru

Ироқ пойтахти Бағдодда бир қатор портлашлар оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши яраланди. Батафсил>>

Саудия Арабистонида икки теракт бартараф этилди

Фото: inform.kz

Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот муассасалари жангарилар мамлакатда тайёрламоқчи бўлган иккита терактни бартараф этишди. Батафсил>> 

ОАВ: Британия дўконлари "йўқ қилиб бўлмас" банкноталарни қабул қилишдан бош тортмоқдалар

Фото: bankofengland.co.uk

Буюк Британия дўконларида Уинстон Черчилл тасвири туширилган 5 фунт стерлинглик янги қоғоз пулларни қабул қилишдан бош тортилмоқда. Батафсил>>

Украиналик киши ўз исмини iPhone 7'га алмаштирди

Фото: © AP

Электроника дўконида ўз исмини iPhone 7'га алмаштирган илк беш кишига Apple маҳсулоти бепул тақдим қилиниши ҳақидаги эълондан сўнг Украина фуқароси Александр Турин расман iPhone Sim (Seven) номини олди. Батафсил>>

Янгийўлда дипломатик ваколатхона машинаси ва трактор ЙТҲга учради

Fb.com/Водители Ташкента

30 октябрь куни фейсбукдаги «Водители Ташкента» гуруҳида Шавкат Қобилов исмли аъзо Toyota русумли машинанинг трактор билан тўқнашиш оқибатида автоҳалокатга учрагани тасвирланган суратларни жойлаштирган. Батафсил>>

Арнольд Шварценеггер ва Жеки Чан Россиянинг "Вий-2" фильмида суратга тушишмоқда

Фото: AP

Ҳолливуд юлдузлари Арнольд Шварценеггер ва Жеки Чан россиялик Олег Степченконинг "Вий" фильми сиквелида суратга тушишади. Батафсил>>

Хэмилтон "Формула-1" пойгасининг Мексика Гран-присини ютди

Фото: НТВ

"Мерседес" жамоаси вакили, британиялик пойгачи Льюис Хэмилтон "Формула-1" пойгасининг Мексика Гран-приси ғолиби бўлди. Батафсил>>

"Манчестер Юнайтед" мухлислари Моуриньога қарши акцияга пул тўпламоқдалар

Архив сурат / Google images

"Манчестер Юнайтед" мухлислари жамоанинг бош мураббийи Жозе Моуриньо истеъфога кетиши айтилган баннерли самолётнинг жамоанинг уй стадиони устидан учиб ўтишини ташкиллаштиришга пул тўпламоқдалар. Батафсил>>