Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Паспортлар индексида 82-ўринни эгаллади
Фото: KUN.UZ
Henley & Partners компаниясининг янгиланган Паспортлар индексида (Passport Index) Ўзбекистон 82-ўринни эгаллади. Аввалроқ, Ўзбекистон 76-ўринга жойлаштирилганди.
Henley & Partners компаниясининг йиллик Паспортлар индекси жаҳоннинг 200дан ортиқ давлатлари ва ҳудудларидаги визалар қоидаларини таҳлил қилади ҳамда уларни визасиз чиқиладиган мамлакатлар сони бўйича ажратиб чиқади.
Henley & Partners компанияси барча мамлакатлар ва ҳудудлардаги виза тартиб-қоидаларини диққатлик билан ўрганиб чиқди ҳамда ҳаракатланиш эркинлиги даражаси бўйича мамлакатлар рўйхатини тузди.
Индексга кўра, Ўзбекистон фуқаролари визасиз 59 мамлакатга боришлари мумкин.
Рейтингда биринчи ўрин Японияда. Япония паспорти билан дунёнинг 190 мамлакатига визасиз саёҳат қилиш мумкин. Иккинчи ўрин Германия ва Сингапурга берилди (189 мамлакат).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги президент фармони қабул қилинганди.
Мавзуга оид
12:54 / 10.12.2025
Пахта ва ғалла фермерлари учун рейтинг жорий этилади
07:52 / 09.12.2025
Toyota етакчи, BYD шиддат билан яқинлашмоқда: дунё автобозори рейтинги
20:56 / 06.12.2025
Ўзбекистоннинг 38та олий таълим муассасаси халқаро рейтингда ТОП-1000 таликка кирди
15:02 / 28.11.2025