11:32 / 09.09.2019
4
37789

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Дин ишлари бўйича қўмитада иш бошлади

Фото: religions.uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг яна бир ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов томонидан 2019 йил 7 сентябрь куни имзоланган қарорда айтилади.

Ҳужжат билан Дилбар Муҳамедхоновна Ғуломова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари лавозимини эгаллади.

Дилбар Муҳамедхоновна Ғуломова

Дилбар Ғуломова 1995 йилдан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси бўлиб ишлаган, 2000 йилда Олий Мажлис сессиясида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси этиб тасдиқланган. Ҳар икки лавозимни 2004 йилга қадар эгаллаган. 1999-2004 йилларда Олий Мажлис депутати бўлган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Аввалроқ, президент қарори билан Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари белгиланганди.

Ундан олдин, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан олингани хабар берилганди. Шундан сўнг, Абдуғофур Аҳмедов қўмитанинг янги раиси, Дилшод Эшнаев қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори лавозимини эгаллади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top