Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Контрактация яна ёпилди. 28 мингта шартнома 2 соат ичида тугагани айтилмоқда
18 сентябр соат 15:54 да UzAuto Motors компанияси Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo моделлари учун қўшимча контрактация очилганини эълон қилган эди. Орадан 2 соат ўтар-ўтмай, жараён тўхтатилгани маълум бўлди.
Фото: Kun.uz
Компания матбуот хизмати Kun.uz сўровига соат 18:10 да берган жавобида лимит тўлгани учун сотув жараёни тўхтаганини тасдиқлади.
Маълум қилинишича, бу жараёнда қарийб 28 мингта шартнома очилган ва уларнинг барчаси 2 соат ичида ўз эгасини топиб улгурган.
Бу жараёнда, шартнома тузиш фақат дилерлик марказларида амалга оширилди, одатдагидан фарқли равишда контрактни онлайн тарзда олишнинг имкони берилмади.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors оммабоп моделлари сотувини 8 ойлик танаффусдан кейин шу йил август ойи бошида қайта тиклаган, ўшанда автосалонларда кузатилган ажиотаж фонида 50 мингдан ортиқ автомобил учун шартномалар бир сутка ичида тарқатиб бўлингани айтилганди.
Мавзуга оид
15:05 / 01.12.2025
Темирйўллари тизимида монополия тугатиладими?
15:51 / 27.10.2025
Марказий банк савдодаги тариф ва нотариф чекловларни камайтиришга чақирди
14:17 / 07.10.2025
“Юксалиш” ҳаракати: Божлар ёрдамида монополия яратмаслик керак
10:09 / 15.08.2025