Telegram'нинг “пулли” версияси ва девор ортини “кўрувчи” радар – ҳафта технодайжести
Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги технология ва илм-фанга оид энг қизиқарли хабарларни жамлади.
Telegram'нинг премиум версияси

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжернинг аввал эълон қилинган қилинган пулли версияси тақдим этилишини маълум қилди.
Ҳозирча Telegram Premium'нинг обуна нархлари ва қандай имтиёзларга эга бўлиши ҳақида расман маълумот берилмади. Интернетда тарқалган норасмий маълумотларга кўра, премиум версиянинг тахминий нархи бир ойга 5 долларни ташкил қилиши мумкин.
Дуров фойдаланувчилар асосий приоритетда қолиши учун Telegram асосан реклама берувчилар томонидан эмас, балки фойдаланувчилар томонидан молиялаштирилиши керак, деб ҳисоблашини билдирган.
Шунингдек, айни вақтда ишлаб турган барча функциялар бепул бўлиб қолади.
Девор ортини “кўрувчи” радар

Исроилнинг Camero-Tech компанияси деворларнинг ортидаги объектларни ҳам кузатиш имконини берадиган янги авлод портатив, юқори самарали тасвир тизимини ишлаб чиқди.
Таъкидланишича, “Xaver 1000” радари ҳарбий кучлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, разведка бўлинмалари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчиларга кўплаб янги имкониятлар тақдим қилади.
Инновацион қурилма сунъий интеллектга асосланган тизим асосида ишлайди ва девор ортидаги одамнинг тана аъзоларигача фарқлай олади.
“Xaver 1000” 10,1 дюймли сенсорли экран орқали бошқарилади, оддий фойдаланувчи интерфейси билан жиҳозланган ва олинган маълумотларни ёзиб олиш хусусиятига эга.
Тунда ишлатишга мўлжалланган смартфон

20 мегапикселли тунги камера ва термал тасвирлаш хусусиятига эга янги Doogee S98 Pro тақдим қилинди. FHD+ дисплейи билан жиҳозланган ва Corning Gorilla Glass ойнаси билан ҳимояланган смартфон ёруғлик кам бўлган ҳолатларда фойдаланиш учун бир қанча қулайликлар беради.
Смартфоннинг техник тавсифи қуйидагича:
Аккумулятор: 6000 мА·с, 33 ваттли тезкор қувватланиш функцияси мавжуд;
Операцион тизим: Android 12;
Хотира: 8 ГБ тезкор, 256 ГБ ички;
Тўртта навигация тизими: BeiDou, GLONASS, GPS вa Galileo’ни қўллаб-қувватлайди.
Ишлаб чиқарувчилар томонидан "ўзга сайёраликлардан илҳомланган смартфон" дея таърифланадиган гаджет турли онлайн платформаларда сотувга чиқарилган.
Бирлашган Европа учун ягона стандарт

Европа Иттифоқи барча гаджетлар учун зарядловчи қурилмаларнинг ягона стандартига ўтади.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг кузига келиб, USB Тype–C Европа Иттифоқидаги барча мобил телефонлар, планшетлар ва камералар учун умумий зарядлаш портига айланади.
Бу истеъмолчиларга йилига 250 миллион евро (267 миллион доллар) тежаш имконини беради. Ушбу таклиф расман кучга кириши учун Европарламент ва Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат томонидан маъқулланиши керак.
Шунингдек, ноутбук ишлаб чиқарувчиларга янги қоидалар кучга кирганидан кейин мослаштириш жараёни учун 40 ой вақт берилади.
Аввалроқ, Apple келажакдаги iPhone моделларини USB-C тирқиш билан жиҳозлашни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
“Ақлли” узук

Gucci бренди Финландиянинг Oura Health компанияси билан ҳамкорликда яратилган Oura Ring “ақлли” узугини тақдим қилди.
Гаджет вазифасини бажариши кўзда тутилган Gucci x Oura Ring қора қопламали титандан ясалган ва 18к сариқ олтин билан безатилган.
Ақлли узукнинг ички юзасида тана ҳарорати, юрак уриши, нафас олиш тезлиги, фаоллик даражаси, уйқу сифати ва фойдаланувчи танасининг бошқа параметрларини кузатувчи бир нечта датчиклар мавжуд. Йиғилган маълумотлар хусусий смартфон иловасига юборилади ва ўша ерда уларни таҳлил қилиш мумкин.
Gucci x Oura Ring 950 долларга баҳоланмоқда.
Саратонга қарши янги дори
АҚШ тадқиқотчилари саратонга қарши курашувчи юқори самарадор препарат яратишди.
Янги дори тадқиқотчиларни ўта хавфли касалликка қарши қанчалик самарали эканлиги билан ҳайратда қолдирди, чунки у клиник синовнинг ҳар бир аъзосини деярли даволаган.
Тадқиқот остидаги барча беморларда кимёвий терапия қўлланмасдан ремиссия юз берган, уларнинг организмидаги саратон ҳужайралари аниқлаб бўлмайдиган даражагача камайган. Бунақаси саратонни даволаш тарихида илк марта рўй бермоқда.
Бир қувватлашда 45 кун ишлайдиган смарт соат

"Huami" ва "Xiaomi" компаниялари ҳамкорликда 45 кунлик батарея қувватига эга бўлган Amazfit T-Rex 2 “ақлли” соатини намойиш этишди.
Смарт соатнинг оғирлиги 66,5 граммга тенг бўлиб, 1,39 дюймли AMOLED-экрани билан жиҳозланган. 500 мА/с сиғимли аккумулятори 24 кунгача одатий режимда ишлай олиш имкониятини беради. Қувватни тежаш режимида эса батареянинг ишлаш муддати 45 кунгача етади.
Amazfit T-Rex 2 31 майдан бошлаб Хитойда сотувга чиқарилган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
-
Янгийўлда Gentra симёғочга бориб урилди
Жаҳон | 22:49 / 16.03.2025
Мавзуга оид

14:18 / 02.03.2025
Янги “аждарҳо жангчиси”, космосга туристик парвоз ва “ақлли” ғилоф — технодайжест

12:08 / 23.02.2025
Илон Маскдан янги СИ, “арзон” iPhone 16 ва актёр робот — ҳафта технодайжести

10:49 / 09.02.2025
Кучайган Gemini, ваъдасидан воз кечган Google ва янада очилган ChatGPT — технодайжест

18:05 / 29.12.2024