Мактаблар рейтингини тузишда ОТМга кириш кўрсаткичлари нега ҳисобга олинмади? – Мутахассис изоҳи
Жорий йил илк марта Ўзбекистонда умумтаълим мактабларининг рейтинги эълон қилинди. Шундан сўнг натижалар, баҳо ва рейтингнинг айрим жиҳатларига оид турли фикрлар билдирилди.
Жумладан, «Муносабат» ток-шоусининг шу мавзуга бағишланган сонида 9 нафар ўқувчиси Президент мактабига кирган Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирининг умуммиллий рейтингда нега қуйи ўринга тушиб қолгани борасида ҳам муҳокамалар бўлган эди.
Kun.uz мухбири биринчи бор ўтказилган миллий рейтинг тизими натижалари, баҳолаш мезонларининг асослари ҳақида маълумот олиш учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Феруза Мадраҳимова билан суҳбатлашди.

– Миллий рейтинг тизимини шакллантиришда нималарга асосланилди? Унинг асосий индикаторлари нималардан иборат бўлди?
– Таълим инспекцияси Халқ таълими вазирлиги билан бирга умумтаълим мактаблари рейтингини аниқлаш учун, аввало, халқаро тажрибани ўрганишни зарур деб билди. Бунда АҚШ, Япония, Россия ва бошқа рейтинг тушунчаси ўзини оқлаган ўндан ортиқ ривожланган давлатлар, қўшни мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинди.
Рейтинг – таълим муассасасида фаолият юритаётган ўқитувчилар, ушбу таълим муассасасини бошқараётган менежерлар ёки директорлар ва энг асосийси, ушбу муассасада таълим-тарбия олаётган ўқувчиларнинг билим даражаси йилдан йилга қай даражада ривожланиб бораётганини аниқлаш мақсадида йўлга қўйилган.
Мисол учун, АҚШнинг Техас штатида рейтинг имтиҳони мактабдан танлаб олинган синфда синов ўтказиш билан бўлади. Бунда мактабнинг 2 йил аввалги ҳолати қандай ва айни пайтда ривожланаётгани ёки йўқлигини таҳлил қилиш мақсадида болалардан математика ва инглиз тилидан (она тили сифатида) синовлар ўтказилади.
Бундан ташқари, муассасада фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ва менежер (директор)нинг ўзаро муносабати, мактабдаги муҳит, ота-оналарнинг мактабдаги таълим-тарбия жараёнидаги иштироки, яъни ота-она ва таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати аниқланади.
Биз ҳам соҳа мутахассислари билан муҳокамаларда Ўзбекистондаги миллий умумтаълим мактабларининг рейтингида қандай мезонлар бўлиши керак, деган саволни ўртага ташладик.
Авваламбор, юқоридаги айтиб ўтилган мамлакатлар тажрибаси ҳисобга олинди. Бундан ташқари, дунёга машҳур етакчи олимларнинг илмий изланишлари билан танишганимизда, рейтинг шундай индикатор бўлиши керакки, у мавҳум маълумотдан иборат бўлмаслиги кераклиги таъкидланганига ҳам эътибор қаратилди.
Ана шу қоидага асосан таҳлил қилиниб, якунда 4та индикатор танлаб олинди.
Булар:
- 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси (математикадан тест синови ва Республикада таълим бериш 7 тилда бўлгани учун ўқитиш тилига қараб, она тилидан диктант тарзида);
- муассасадаги олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши;
- умумтаълим муассасасининг ўқувчилари ва педагог жамоаси ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижалари.
– Нега мактаб ўқувчиларининг ОТМларга кириш кўрсаткичи рейтинг индикатори бўла олмади?
– Жорий йил тажриба синов тариқасида илк маротаба аниқланган мактаблар рейтингида мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи инобатга олинмади. Сабаби мактабларимизда 11 йиллик таълим жорий этилганига ҳали кўп вақт бўлмагани ва барча мактабларда битирувчи синфлар қамрови бир хил эмаслиги бўлди.
Яъни биз рейтингни янги ўқув йили бошлангунга қадар эълон қилишимиз лозим эди. Бу пайтда жорий йилда миллий ОТМлар ва юртимизда филиаллари фаолият кўрсата бошлаган ОТМларга кирганлар ҳақидаги умумлашган маълумотларни олиш имконияти йўқ эди. Мана шу сабаблар туфайли ОТМга кириш кўрсаткичи инобатга олинмаган.
Бироқ келгуси йил рейтингини аниқлашда ОТМларга қабул қилинганлар бўйича кўрсаткичлар инобатга олинади. Бунда тегишли маълумотлар Давлат тест марказидан олиниши келишиб олинган.
– Ҳудудлар рейтингини аниқлашда нега фақат 10 фоиз мактаблар ҳисобга олинди? Бу билан бутун ҳудуд рейтинг кўрсаткичини аниқлаш мумкинми?
– Мактаб рейтингидан кўзланган мақсад мутасадди раҳбарларнинг мавжуд ҳолатга эътиборини қаратиш, уларни ўз ҳудудларида таълим сифатини оширишга ундаш ва ўзаро соғлом рақобат муҳитини яратишдир.
Мактабларнинг ўн фоизи танлаб олиниши, ҳар бир ҳудуддан тенг миқдор назарда тутилгани ва уларнинг натижалари асосида туман, шаҳар ва вилоятга нисбатан баҳо берилгани бежизга эмас.
Бунда туман, шаҳар ва вилоятдаги мутасадди вакиллар, ҳокимликлар, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ёки мактабларнинг менежер директорлари ўзларига нисбатан баҳо олиб, ҳудудда умумтаълим тизими камчиликлари нималардан иборатлиги аниқлаб олиши керак эди.
Ана шу нуқтайи назардан айтиб ўтиш керакки, асосий натижа иккинчи бор ўтказиладиган мактаблар рейтингидан кейин кўринади, яъни қайси ҳудудда таълим сифати ошгани ёки пасайгани маълум бўлади.
– Рейтинг натижалари ва бошқа кўрсаткичлар ўртасида юзага келган тушунмовчиликлар ҳақида нима дейсиз? Масалан, Президент мактабларига ўтказилган синовлар ва фан олимпидаларидаги натижалар билан миллий рейтингдаги фарқлар ҳақида?
– Дарҳақиқат, Президент мактабларига жорий йилда илк маротаба синовлар бўлиб ўтди ва бу жараён халқаро ташкилот томонидан ўтказилди. Фан олимпиадалари эса иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириб бориш мақсадида ўтказиб келинмоқда.
Илк маротаба ўтказилган миллий рейтинг тизими бу синовлардан бир қатор жиҳатлари билан тубдан фарқ қилади. Рейтингда фақат танлаб олинган энг иқтидорли болага эмас, исталган ўқувчига, унинг билими ва тайёргарлиги қандай бўлишидан қатъи назар, синаб кўрилиб, баҳо берилади.
Қолаверса, Президент мактабларига кириш учун тайёргарлик ҳам талаб этилади. Бу имконият эса бутун республика ҳудудида жойлашган мактабларнинг ўқувчиларида бўлмаслиги табиий. Мана шу жиҳатга ҳам эътибор қаратишни жоиз деб биламан.
Бундан ташқари, рейтингда муассасага комлекс баҳо берилади. Келгусида миллий рейтинг тизимидан барча муассаса ва ўқувчиларни қамраб олиш орқали ўқувчилар билимига холис баҳо бериб бориш механизми сифатида фойдаланиш мумкин.
Яъни ўқувчиларнинг қайси фан бўйича билими ва иқтидори борлиги, уларнинг қизиқишига қараб ихтисослашган мактаб-интернатлар, ОТМларга йўналтириш ёки тўғридан тўғри танлаб олиш имконияти пайдо бўлади. Ҳозирча ушбу синовлар ёки жараёнлар бир-бирига халал бермаган ҳолда, таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда.
Зилола Ғайбуллаева суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Абдуқодир Ҳусанов Шавкат Мирзиёевга «Манчестер Сити» формасини совға қилди
Спорт | 00:15
-
Индонезияда ҳаракатга келган вулқон сабаб минглаб одамлар эвакуация қилинди
Жаҳон | 23:25 / 21.03.2025
-
Хитойлик аёл собиқ турмуш ўртоғидан уй ишларини бажариб келгани учун 35 минг доллар ундирди
Жаҳон | 22:49 / 21.03.2025
-
“Ташаббусли бюджет” ғолиблари эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:26 / 21.03.2025
Мавзуга оид

14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?

18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди

15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади

14:01 / 13.02.2025