Гулистонда «хитойлик келин» Хитой тилидан дарс беради
“Хитойлик келин”га мактабда Хитой тилидан дарс ўтиш ҳуқуқини берувчи ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилди.

Ижтимоий тармоқларда Гулистондаги умумий ўрта таълим мактабида Хитой тилидан дарс бериш ташаббуси билан чиқиб, вилоятда тўсиқларга учраган Муроджон Кенжабоев ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ли Тинг ҳақидаги маълумотлар Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрганилди.
Вазирлик хабарига кўра, Республика таълим маркази мутахассислари иштирокида “хитойлик келин”га мактабда Хитой тилидан дарс ўтиш ҳуқуқини берувчи ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилиб, имзоланди. Бу ҳақда марказ директори Шуҳрат Сатторов маълум қилди.
“Ташаббускор фуқаро — ривожланишнинг муҳим омили. Янги ғоя ва таклифларнинг қабул қилиниши илғор ва зарурий ғояларнинг туғилишига замин яратади.
Яқин йилларда Гулистон Хитой тилини ўқитиш бўйича ўзининг мактабига эга бўлишига ишонамиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид

22:37 / 10.03.2025
Чирчиқда собиқ техникум биноси бузилиб, ўрнида Хитой ОТМ филиали қурилади

09:21 / 10.03.2025
Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

22:47 / 08.03.2025
ШҲТ саммити Хитойнинг Тянцзин шаҳрида кузда бўлиб ўтади

16:41 / 08.03.2025