Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўтган йили 600-800 минглик «дача»лар 1,5-2 миллионга чиқиб кетган. Бир кеча қолиш учун 20 млн тўланадиган жойлар ҳам бор» – Бош вазир ўринбосари
Бўстонлиқда ўтган йили 600-800 минг сўм бўлган жойлар ҳозир 1,5-2 миллионга чиқиб кетган, бир кеча қолиб дам олиш учун 10, 15, 20 миллион тўланадиган жойлар ҳам бор. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 2 июль куни уюштирилган брифингда маълум қилди.
«Пандемия сабабли аҳолимизда чет элга чиқиш имконияти йўқ. 2019 йилда 606 минг нафар ўзбекистонлик дам олиш мақсадида турли хорижий давлатларга боришган ва ўзлари борган мамлакатларда жами 1,5 млрд доллар атрофида харажат қилишган. Бу йил четга чиқишнинг имкони бўлмагани учун Ўзбекистоннинг ўзида ҳордиқ чиқаришларига тўғри келади.
Бўстонлиқдаги дала-ҳовлилар олдин хусусий уйлар бўлган. Йиллар давомида бошқа ҳудудларда яшовчилар, асосан, тошкентликлар келиб уларни сотиб олиб, вилла кўринишига келтиришган.
Сўнгги йилларда бу ердаги дала-ҳовлиларнинг нарх-наволари икки баробар ошиб кетган. Олдинги йил ўртача олганда 600-800 минг сўм бўлган жойлар бу йилга келиб, бу йилга келиб 1,5 – 2 миллионга чиқиб кетган. Ундан ҳам қимматроқ – 10, 15, 20 миллионлик жойлар ҳам бор. Бу бир кеча қолиб дам олиш учун белгиланган нархлар.
Натижада аксарият юртдошларимизнинг бунга қурби етмаяпти. Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқда дам олгандан бошқа давлатга бориб дам олиб келиш арзонроққа тушади, деган фикрларни ўқияпмиз», дея Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бош вазир ўринбосари Бўстонлиқда барпо этилаётган Чорвоқ туристик зонасида аҳолига қулай, арзон ва хавфсиз шароитлар яратиб берилади. Оддий одамлар ҳам оиласи билан бу ерга келиб бемалол ҳордиқ чиқариши мумкин бўлади.
«Давлат раҳбарининг кўрсатмасига асосан янги режа ишлаб чиқилди. Унга кўра аҳолимизга қулай, арзон ва хавфсиз бўлган шароитлар яратиб бериш ҳаракатидамиз. Шу нуқтаи назардан бу ерда инфраструктура масалаларини ҳам жойига келтиришимиз керак. Йўлларнинг сифатини яхшилашимиз зарур.
Архитекторларимиз ва бошқа мутахассисларимиз томонидан Чорвоқ туристик зонасининг бош режаси ишлаб чиқилган. Унга асосан бу ерда кўплаб қайси жойларда дам олиш масканлари, қаерларда барча дам олиш масканларига хизмат кўрсатувчи умумхўжалик инфратузилма барпо этилишиши кўрсатиб берилган», дейди у.

Аввалроқ Олий суд раиси ўринбосари Бўстонлиққа сайёҳлар келишидан шу ердаги халққа кўпроқ фойда бўлишини айтган эди.
Мавзуга оид
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025
Дарахт экиш учун ичимлик сувидан фойдаланишга қўйилган чеклов баҳор ва ёзда бекор бўлади
10:00 / 23.11.2025
Чангга қарши сафарбарлик ва ИИББда ин қурган талончилар — ҳафта дайжести
12:47 / 19.11.2025