Жаҳон | 15:43 / 13.09.2016
5776
1 дақиқада ўқилади

Хитойда атом соҳаси хавфсизлигига оид қонун қабул қилинади

Хитойда атом соҳаси хавфсизлигига оид қонун қабул қилинади

ХХР ҳудудида атом энергетикаси соҳасидаги хавфсизлик қоидаларини тартибга солувчи қонун 2016 йил охиригача қабул қилиниши мумкин, дея хабар қилган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ядро хавфсизлиги бўйича бош муҳандиси Лю Хуа.

Март ойида Хитой мамлакатдаги атом энергетикаси хавфсизлигини тартибга солувчи қонунни қабул қилиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Ўшанда, қонун лойиҳаси Умумхитой халқ вакиллари мажлиси муҳокамасига киритилгани айтилганди. 

Қонун ҳужжатида атом иншоотларида террорчилик содир этилса кўриладиган чоралар ва АЭС қурилиши тақиқланадиган ҳудудларни ташкил этишга оид қоидалар киритилиши маълум қилинганди. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид