Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШни Сурия бўйича ҳамкорликни давом эттиришга чақирди
Расмий Москва Вашингтонни ҳиссиётларни бир четга қўйиб, Сурия бўйича ишларни давом эттиришга ундайди. Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков РИА Новости агентлигига берган интервьюсида шундай баёнот берган.
«Биз америкаликларни (...) нима бўлаётганини изоҳлаб бера оладиган ва гуманитар юкларни етказиш ҳамда сиёсий жараёнларни бошлашга масъул бўлган алоқалар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга чақираяпмиз. Аммо, бунинг аксини кўряпмиз», — деган дипломат.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россияни Сурия бўйича ҳамкорликка барҳам бергани борасида огоҳлантирмаган, бироқ, Вашингтон исталган вақтда шундай қилиши мумкин.
«Уларнинг совуққонлик билан эмас, балки ҳиссиётларини бошқара олмаётгани боис, ҳар қандай қарор қабул қилиши мумкин», — дея қайд этган Рябков.
Мавзуга оид
20:49
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
20:39
Гренландия неча пул туради?
16:57
“АҚШнинг Эронга душманлиги энг авж нуқтасига чиқди” – Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси билан суҳбат
15:11