20:26 / 04.10.2016
11346

Кечки дайжест: 4 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 4 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Тошкентда Hilton меҳмонхонаси фаолиятини бошлаши мумкин

Тошкентда келаси йили бутун дунёга машҳур Hilton бренди остида фаолият юритувчи  меҳмонхона пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда, Sputnik агентлигининг "Ўзбектуризм"даги манбасимаълум қилган.

>>> Батафсил.

Олий таълим вазирлиги тузилмасига ўзгартишлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарув аппаратига киритилган ўзгартишлар тасдиқланди.

>>> Батафсил.

Ёқутистонлик талаба қулоқчинлар туфайли муаллимга ҳужум қилди

Интернет тармоқларида Ёқутистондаги коллежда машғулотлар кетаётган пайтда талабанинг муаллимга ҳужум қилган видеоси кенг тарқалмоқда.

>>> Батафсил.

Россия президенти Остонага келди

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон пойтахти Остонага келди. Путин Остонада Минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.

>>>  Батафсил.

Малайзияда мактаб томига бортида ҳарбийлар бўлган вертолёт қулаб тушди

4 октябрь эрталаб Малайзия шарқидаги Тавау шаҳридаги мактаблардан бирининг томига бортида 14 ҳарбий бўлган Sikorsky S-61 вертолёти қулаб тушди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

>>> Батафсил.

Туркия Мўсул ва Раққадаги ҳарбий амалиётларга қўшилиши шартини маълум қилди

Туркия бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш маълум қилдики, туркиялик ҳарбийлар Суриянинг Раққа шаҳрини ҳамда Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИДдан озод этишда кўмак беришга тайёр. Бунинг учун талаб қилинадиган шарт шуки, ҳарбий ҳаракатларда Суриядаги курдлар иштирок этмаслиги керак бўлади.

>>>  Батафсил.

ИШИД раҳбарларининг Ироқ провинциясидаги учрашуви жанжал ва отишмалар билан тугади

ИШИД раҳбарларининг махфий учрашуви ўзаро жанжал ва отишмалар билан тугади. Бу ҳақида The Daily Star хабар берди.

>>> Батафсил.

Дунёнинг 5 йирик давлати Сурия бўйича музокаралар ўтказади

Буюк Британия, АҚШ, Франция, Италия ва ГФРнинг юқори лавозимли мулозимлари 5 октябрь куни Суриядаги инқирозга барҳам беришнинг сиёсий чорасини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар ўтказади.

>>> Батафсил.

АҚШ давлат қарзи бир йилда 7,8 фоизга ошди

Америка Қўшма Штатларининг федерал қарзи 2016 молия йилида (2015 йил сентябридан 2016 йил 29 сентябрига қадар) 7,8 фоиз, ёки 1,4 трлн долларга ошиб, жами 19,573 трлн долларни ташкил этган. АҚШ молия вазирлиги ҳисоботида шундай маълумотлар келтирилган.

>>> Батафсил.

Galaxy Note 7 смартфони GTA V ўйини қуролига айланди

HitmanNiko томонидан яратилган модификацияда Samsung Galaxy Note 7 GTA V ўйини учун портлатувчи қурол сифатида қўлланган.

>>>  Батафсил.

GM Uzbekistan Беларусда Ravon брендини намойиш этди

GM Uzbekistan компанияси 30 сентябрь куни Беларусда Ravon брендини намойиш қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати фейсбукдаги расмий саҳифа орқали маълум қилган.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонлик ёш шахматчи ЖЧ совриндорларидан бири бўлди

 

Халқаро шахмат федерацияси 20 сентябрь – 4 октябрь кунлари Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида  ўсмир йигит ва қизлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати ташкил қилди. Унда 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган шахматчилар иштирок этди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон ҳамда Эрон ўртасидаги ўйинни Бенжамин Уильямс бошқаради

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, “А” гуруҳи, 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашувини Бенжамин Уильямс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

>>>  Батафсил.

Словакия термаси футболчиси Владимир Вайсс ҳибсга олинди

Словакия терма жамоаси яримҳимоячиси Владимир Вайсс мамлакат пойтахти Братислава шаҳрида полиция томонидан ҳибсга олинган.

>>>  Батафсил.

Top