21:02 / 10.10.2016
11099

Кечки дайжест: 10 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 10 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.


Шавкат Мирзиёев Сенатга Конституциянинг 24 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида тақдимот киритди


Фото: UzReport

2016 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

>>>   Батафсил.

Андижоннинг Эски шаҳар қисмида кенг миқёсдаги таъмирлаш ишлари бошланди


Фото: andijan.uz

Андижон вилояти ҳокимлиги порталида хабар қилинишича, шаҳарнинг Эски шаҳар қисмида катта миқёсдаги реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. >>> Батафсил.

13 октябрдан Ўзбекистонда ёмғирли кунлар бошланиши кутилмоқда


Фото: trend.az

Ўзбекистонда 11-12 октябрь кунлари ҳаво ўзгарувчан ва булутли бўлиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 13 октябрь куни эса республиканинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

>>> Батафсил.

Тошкент ҳайвонот боғига жирафа келтирилди


Фото: tashkentzoo.uz


Тошкент ҳайвонот боғига Қозоғистондаги ҳайвонот боғидан жирафа олиб келинди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берган.

>>> Батафсил.

Петербург губернатори уруш ҳолати учун озиқ-овқат меъёрини тасдиқлади


Фото: Tjournal.ru

Уруш юз бергудек бўлса, Санкт-Петербург фуқароларига 20 кун мобайнида бир суткада 300 граммдан нон берилиши кафолатланади. Петербург губернатори Георгий Полтавченко шундай қарорни имзолаган.

>>>  Батафсил.

Фақат Дубайдагина автомобиль рақами 9 миллион долларга сотилиши мумкин


Фото: Uaeinside.com

8 октябрь куни бўлиб ўтган RTA кимошди савдосида ҳиндистонлик ишбилармон Балвиндер Саҳани "D5" автомобиль рақамини 9 миллион долларга (33 миллион дирҳам) харид қилди.

>>> Батафсил.

Бельгиялик фермер дунёдаги энг катта қовоқни етиштирди


Фото: tvzvezda.ru

Бельгиялик фермер Маттиас Виллемайнс оғирлиги 1190 кг келадиган қовоқ етиштирди. Фермер улкан сабзавотни Германиянинг Людвигсбург шаҳрида бўлиб ўтган қовоқлар оғирлигини ўлчаш бўйича Европа чемпионатига олиб келди.

>>> Батафсил.

Путин Эрдўған билан учрашиш учун Истанбулга етиб келди


Фото: © РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Жаҳон энергетика конгрессида иштирок этиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб борди.

>>> Батафсил.

Туркияда Жаҳон энергетика конгресси иш бошлади


Фото: haqqin.az

РФ, Туркия ва Озарбойжон давлат раҳбарлари Владимир Путин, Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Илҳом Алиев энергетика форуми бошланиши арафасида қисқа суҳбатлашишди.

>>>  Батафсил.

Тарихдаги энг қудратли ядро синовларининг суратлари намойиш этилди


Фото: Youtube/RealLifeLore

Видеохостинг хизматини кўрсатувчи YouTube сайтидаги RealLifeLore канали турли хил атом бомбаларининг портлаши қиёсланган видеони ҳавола этди.

>>> Батафсил.

Кашмирда жангарилар университет биносини эгаллаб олди


Фото: twitter.com/@RT_russian

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги ҳукумат университети жангарилар томонидан эгаллаб олинган.

>>>  Батафсил.

Ўзбекистон Париж автосалонида иштирок этмоқда

фото:1news.uz

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 1 октябридан Paris Expo Porte de Versailles ҳашаматли кўргазмалар марказида Париж халқаро автосалон ўз ишини бошлади. У, дунёдаги энг кўп томошабин ташриф буюрувчи автокўргазма ҳисобланади.

 >>> Батафсил.

Дунёдаги энг ҳашаматли самолёт бортида саёҳатга отланамиз

фото:Марина Лысцева

Кўпчиликнинг ўриндан қўзғалмай бирор бир жойга саёҳат қилиш орзуси ҳар қачонгидан яқин. Etihad Airways авиакомпанияси бу йўналишда ҳаммани ортда қолдирди ва А380 бортида бутун бошли хоналарни яратди.

>>> Батафсил.

Иньеста: «Барселона» билан 20 йил

Терма жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келган танаффусдан фойдаланиб, «Барселона»да байрам ташкил қилишди: Андрес Иньеста Ла Масия академияси жамоасида илк учрашувини ўтказганига 20 йил бўлди.  

>>> Батафсил.

Top