Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кечки дайжест: 20 октябрнинг энг муҳим хабарлари
Якунланиб бораётган 20 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ қабул қилинди
Фото: parliament.gov.uz
20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
>>> Батафсил.
Атамбаев Фарғонада вертолёт ҳалокатга учрагани муносабати билан Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди
Фото: «ТАСС»
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 18 октябрь куни Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида Мудофаа вазирлигига тегишли Ми-171 вертолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди.
>>> Батафсил.
Япония компаниялари Навоий ИЭС буғ-газ қурилмасини барпо этади
Фото: nies.uz
Япониянинг Mitsubishi Corporation ва Mitsubishi Hitachi Power Systems Ltd. (MHPS) компаниялари «Навоий Иссиқлик электростанция»нинг 450 мВтлик иккинчи аралаш циклли буғ-газ ускунасини қуриб беради. Mitsubishi Corporation баённомасига кўра, «Ўзбекэнерго» АЖ лойиҳани япон компанияларига ишониб топширган.
>>> Батафсил.
Буюк Британия Парламенти аъзоси Ўзбекистонга расмий ташрифини бошлади
Фото: TAEDP
Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси, Британия империяси ордени фахрий соҳиби, баронесса Вивьен Стерн Ўзбекистонга ўзининг расмий ташрифини бошлади.
>>> Батафсил.
Трамп Клинтоннинг Путинни нима учун ёқтирмаслигини маълум қилди
Фото: Reuters
АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг баёнот беришича, демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон Владимир Путин уни ҳар қадамда чув туширгани учун Путинни ёқтирмайди.
>>> Батафсил.
Филиппиннинг сўконғич президенти яна Обамани ҳақоратлади ва АҚШ билан "хайрлашди"
Фото: AFP
Филиппин учун АҚШ билан "хайрлашиш" вақти келди, деб айтди "7 минг орол давлати" президенти Родриго Дутерте Хитойга ташрифи вақтида.
>>> Батафсил.
"Норманд тўртлиги" етакчилари нималар ҳақида музокаралар олиб боришди?
Фото: RIA
Берлинда норманд форматидаги музокаралар ниҳоясига етди. Россия президенти Владимир Путин журналистлар билан суҳбатда етакчиларнинг Донбассдаги низо ва ЕХҲТ миссиясини кенгайтириш бўйича келишувга эришишгани ҳақида маълум қилди.
>>> Батафсил.
Туркия 200 нафар курд жангариси ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
Фото: Reuters
Туркия авиацияси томонидан берилган зарбалар оқибатида 200 нафар курд жангариси йўқ қилинган.
>>> Батафсил.
"Россия қўғирчоғи" ва "баттол аёл": Дебатларнинг учинчи раунди қандай ўтди?

АҚШнинг Невада университетида (Лас-Вегас) президентлик дебатларининг финал босқичи бўлиб ўтди. Дебатларга Fox News журналисти Крис Уоллеc модераторлик қилди. Бошловчи Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтонга олти мавзу бўйича савол билан мурожаат қилди.
>>> Батафсил.
Россиядан хавфсираётган Болтиқ мамлакатлари 2018 йилги мудофаа харажатларини 3 баробар оширади
Фото: Flicr
Литва, Латвия ва Эстония қуроллар ва ҳарбий техникалар учун харажатларни кескин оширишни режалаштирмоқда. Хабарларга кўра, Болтиқ денгизи мамлакатлари 2018 йилга келиб, мудофаа бюджетини 2014 йил билан таққослаганда 3 мартага ошириб, 670 млн долларга етказиш ниятида.
>>> Батафсил.
Видео: Ҳаётдан нимани талаб қилсанг, оқибатига тайёр тур

Reddit порталида 2012 йилда Тобиас Ханссон томонидан тасвирга туширилган видеога эътибор қаратилди.
>>> Батафсил.
Том Круз тўққиз дақиқа ичида 23 ролини жонлантирди

Ҳолливуднинг машҳур актёри Том Круз CBS телеканалида Жеймс Корденнинг меҳмони бўлди. 9 дақиқали скетчда актёр бошловчи билан биргаликда ўзи бош ролларни ижро этган фильмларидан саҳналарни жонлантирди.
>>> Батафсил.
Швейцарияда нархи 20 минг доллар бўлган Пикачули соат ишлаб чиқаришди
Фото: RJ-Romain Jerome
Швейцариянинг RJ-Romain Jerome компанияси Pokemon медиамаҳсулотининг 20 йиллигига бағишлаб соат тақдим этди.
>>> Батафсил.
Tesla тўлиқ автоном электромобилларини намойиш қилди
Фото: scoopnest.com
Электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Tesla компанияси бош директори Илон Маск тўлиқ автоном бўлган электромобиллари — Model S Model X ва Model 3 намуналарини ошкор қилди.
>>> Батафсил.
Буффон отасидан мақтов эшитди

«Ювентус» жамоаси ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуиджи Буффоннинг отаси бўлмиш Адриано Буффон ўз ўғлининг ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Лион» жамоасига қарши ўтказган ўйинига баҳо берди.
>>> Батафсил.
ФИФАнинг янги рейтингида Ўзбекистон Япония ва Россия терма жамоаларидан юқорида
Фото: ЎФФ
Бугун ФИФА сайтида ташкилотнинг навбатдаги рейтинг жадвали эълон қилинди. Янги рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси 48-ўринда жойлашди.
>>> Батафсил.
Кун фотоси: Мини-футбол бўйича Россия аёллар терма жамоаси Эронга қарши ўйинда

19 октябрда Россия Мини-футбол ассоциацияси ўзининг "ВКонтакте"даги саҳифасида россиялик спортчиларнинг Эрон маҳаллий жамоаси билан ўтказган ўртоқлик учрашуви фотоҳисоботи билан бўлишди.
>>> Батафсил.
Мавзуга оид
23:20 / 15.01.2026
Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилишнинг учта варианти бор – The Economist
22:40 / 15.01.2026
АҚШ Мексикадан наркокартелларга қарши рейдлар ўтказишга рухсат олмоқчи
22:26 / 15.01.2026
Путин Мадурони ағдарган Трампни танқид қилишга журъат этолмади – ОАВ
21:29 / 15.01.2026