Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
26 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари
25 октябрь туни ва 26 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Ўзбекистон ва Тожикистон виза масаласини муҳокама қилади
© Sputnik
Ўзбекистон ва Тожикистон икки давлат ўртасидаги виза тартибини юмшатиш масалаларини муҳокама қилади.
>>> Батафсил.
АҚШнинг Москвадаги элчиси қароргоҳига файерлар улоқтирилди
Фото: /ТАСС
Москвада номаълумлар томонидан АҚШ элчиси қароргоҳига файерлар ва норозилик билдирилган варақалар улоқтирилди.
>>> Батафсил.
АҚШда ўқувчилар мактабда отишма содир этди
Фото: Scott Halleran/Getty Images
АҚШнинг Юта штатидаги Сэнди шаҳрида ўқувчилар мактабда отишма содир этди. Бунинг оқибатида 16 ёшли ўсмир жиддий яраланган, у оғир аҳволда шифохонага етказилган.
>>> Батафсил.
Тинч океанида йўловчи траулери ёнмоқда
Фото: © EPA/ARNE SCHWENK, архив
Тайвань байроғи остида сузувчи ва бортида 52 йўловчи бўлган траулер Тинч океанида ёнмоқда.
>>> Батафсил.
Африканинг яна бир давлати Халқаро жиноят судини тарк этади
Фото: gambiaflag.facts.co
Африканинг яна бир мамлакати Гамбия ахборот вазири Шариф Боджанг, унинг ҳукумати Халқаро жиноят суди билан ҳамкорликни тўхтатиши ҳақида баёнот берди.
>>> Батафсил.
Британиялик ўзининг болаликдаги ақчадонида 300 минг долларлик танга топиб олди
Фото: © Boningtons/BNPS
Британиялик ўзининг болаликдаги тангалар коллекциясида Queen Anne Vigo деб номланган 300 минг долларлик танга топиб олди.
>>> Батафсил.
4 рафиқаси ва 23 фарзанди бўлган суриялик қочқин 360 минг евролик нафақа олди
Фото: GETTY IMAGES
Германияда Европа Иттифоқига 4 рафиқаси ва 23 фарзанди билан келган суриялик қочқин бир йил ичида умумий миқдори 360 минг евродан кўпроқни ташкил қиладиган турли нафақалар олган.
>>> Батафсил.
Қўшиқчи Жастин Тимберлейк бир ойга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин
edition.cnn.com
АҚШлик қўшиқчи Жастин Тимберлейк АҚШ президенти лавозимига муддатдан аввалги сайлов вақтида сайлов участкасида олган сурати учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
>>> Батафсил.
Apple савдолари 15 йилда илк марта тушиб кетди
Фото: REUTERS
2016 молия йили IV чораги натижаларига кўра, Apple корпорациясининг пул тушуми йиллик ҳисобда 9 фоизга тушиб, 46,9 млрд долларни ташкил этган. Компаниянинг ҳисоботида шу ҳақда маълум қилинган.
>>> Батафсил.
Дунёда биринчи чипга ўрнатилган юрак пайдо бўлди
Фото: ndtv.com
Гарвард университети тадқиқотчилари 3D-принтер ёрдамида биринчи чипга ўрнатилган юрак яратишди.
>>> Батафсил.
Хави Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиола қарама-қаршилиги ҳақида гапирди.
Фото: BBC Sports
«Барселона» жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасида 26 октябрь куни Англия лигаси кубоги доирасида кечадиган учрашув арафасида бу икки жамоа мураббийлари Жозе Моуриньо ҳамда Хосеп Гвардиола қарама-қаршилиги ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
>>> Батафсил.
Мавзуга оид
14:01 / 04.01.2025
Исроилнинг Ғазога авиазарбаси, Сурияга ташриф буюрган европалик вазирлар ва Анталянинг рекорди — кун дайжести
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
21:05 / 06.04.2020
Шифохонага тушган Жонсон, қироличанинг мурожаати, нефть бўйича келиша олмаётган Россия ва Саудия ҳамда куннинг бошқа хабарлари
22:31 / 04.04.2020