Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкек: Президент Порошенко билан кимдир ҳазиллашган
Қирғизистон президенти маъмурияти мамлакат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг Украина президенти Пётр Порошенко билан телефон орқали мулоқоти бўлганини рад этди. Бу ҳақда Украина давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилган. Расмий Бишкекнинг фикрича, Порошенко ғаразгўй ҳазилининг қурбони бўлгани эҳтимол, деб ёзмоқда АКИpress.
«Бу хабар ишончли эмас. Эҳтимол, Украина етакчиси билан кимдир ҳазиллашган», — деган Қирғизистон президенти аппарати ташқи сиёсат бўлими раҳбари Сапар Исаков.
Аввалроқ, Пётр Порошенко сайтида президент Атамбаев билан телефон мулоқоти ўтказилгани ҳақида эълон қилинган эди. У мазкур хабар ёзилаётган вақт (Тошкент вақти билан 3 ноябрь, соат 9:00)да ҳам Украина давлат раҳбари сайтидан олиб ташланмаган. Айни чоғда, Порошенконинг қирғизистонлик ҳамкасби сайтида бу ҳақда лом-мим дейилмаган.
Мавзуга оид
21:20 / 03.04.2026
“Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссия ишини тиклаймиз” – Украина ТИВ ўринбосари
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
08:19 / 02.04.2026
Трамп Киевга ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилди
21:08 / 01.04.2026