21:20 / 15.11.2016
8269

Кечки дайжест: 15 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 15 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида. 

Эрдўған Ўзбекистонга келади

 

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий ҳафтада Ўзбекистон ва Покистонга сафар қилади.

>>>  Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони қиролига ҳамдардлик билдирди


Фото: rbk.ru

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳига унинг акаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

>>>  Батафсил.

Сурхондарёда янгича кўринишдаги агрофирмалар ташкил қилинади


Фото: UzDaily

Ўзбекистон ҳукуматининг 2016 йил 9 ноябрида «Сурхондарё вилоятида деҳқон хўжаликларининг имкониятларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида Сурхондарё вилоятида МЖЧ кўринишида агрофирмалар ташкил қилинади.

>>>   Батафсил.

Обама Дональд Трампга хулқини ўзгартириш борасида маслаҳатлар берди


Архив сурат / BBC

АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда ўтказган анъанавий матбуот анжуманида  мамлакатнинг янги сайланган президенти Дональд Трампга маслаҳатлар берди.

>>>    Батафсил.

ОАВда Трамп ва Гитлер ўртасидаги ўхшашликка ишора қилинмоқда


Фото: Globallookpress.com

Snopes.com портали The New York Times'нинг 1992 йил 21 ноябрдаги мақоласига эътиборни қаратди.

>>>   Батафсил.

Туркия бош вазири Йилдирим ЕИга ўзига хос ультиматум қўйди


Фото: Reuters

Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг баёнот беришича, Европа Иттифоқи Туркия ва душманларидан бирини ташлаши керак.

>>>   Батафсил.

Алексей Улюкаев айбига иқрор бўлмади


Фото: РИА «Новости»

Бугун РФ иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаевга  икки миллион доллар миқдоридаги пора олганлик айблови қўйилиб, қўлга олинди. Сўров давомида Алексей Улюкаев айбига иқрор бўлмади.

>>>   Батафсил.

9 яшар мусулмон қизча Дональд Трампга бағишлаб эссе ёзди


Фото: Reuters

Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги бошланғич мактабда таҳсил олувчи 9 яшар мусулмон қизча АҚШнинг янги сайланган президентига атаб эссе ёзди.

>>>   Батафсил.

Суд 28 йил умрини қамоқда ўтказган америкаликни айбсиз деб топди


Фото: © Fotolia

Америкалик номусга тегиш жиноятида айбланиб, 28 йил умрини қамоқда ўтказганидан сўнг, бугунга келиб, суд уни айбсизлигини тасдиқлади.

>>>    Батафсил.

Жеки Чан Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди


Фото: GuinnessWorldRecords

Жеки Чан кино саноатидаги 56 йиллик фаолиятидан сўнг Академия томонидан шарафли мукофотни қўлга киритди.

>>>   Батафсил.

Велосипедларни сақлашнинг янги усули ўйлаб топилди (видео)

Икки ғилдиракли транспорт воситасини сақлаш борасида хориж оммавий ахборот воситаларида кўплаб маълумотлар берилади. Литва стартапи велосипедни жойлаштиришнинг  энг ихчам бўлмаса-да, қулай ва тежамкор усулини ишлаб чиқди.  

>>>   Батафсил.

Баҳрайнда энг тез Nissan GT-R ишлаб чиқилди


Фото: Motor.ru

Баҳрайнда жойлашган EkanooRacing тюнинг ательеси пойгачи Nissan GT-R модели қайта ишланган намунасининг рекорд кўрсаткичи қайд этилган видеони интернетга жойлаштирди.

>>>    Батафсил.

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютқазди

Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридаги "World Cup" стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилган мезбонлар иродали ғалабага эришди.

>>>   Батафсил.

Сурия Эронни тўхтатди ва Ўзбекистонга ёрдам берди


Фото: ОФК


2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралашнинг 3-босқичи, А гуруҳида Ўзбекистон терма жамоасига гуруҳдош бўлган Сурия ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги 5-тур учрашуви ўтказилди.

>>>   Батафсил.

Top