Хитойда Ким Чен Инга нисбатан "семиз" сўзини қўллаш тақиқланди
Хитой интернетида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга нисбатан "семиз" сўзини қўллаш тақиқланди. Бу ҳақида Associated Press маълум қилди.
Гап "Jin San Pang" лақаби ҳақида кетмоқда, бу хитой тилидан таржима қилинганда "Семиз Ким III" маъносини билдиради. Бу лақаб ёш хитойликлар орасида кенг қўлланади, лекин ушбу "лақаб"ни Baidu қидирув тизими ёки Weibo микроблоги сервисига киритилганда, бу натижа бермайди.
Маълумотларга кўра, Шимолий Корея амалдорлари ўз раҳбарларининг лақаб ҳақида билиб қолишидан қўрқиб, хитойлик ҳамкасбларига расмий сўров йўллашган. Улар Пекиндан КХДР етакчисига нисбатан камситувчи лақабларни қўллашга чек қўйишни сўрашган.
Хитой ТИВ матбуот котибининг маълум қилишича, "Семиз Ким III" лақабини тақиқлашга доир хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Унинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати фикрларни баён қилиш учун соғлом шароит яратиш тарафдори. Шу билан бирга Пекин ҳар қандай мамлакат раҳбарига нисбатан ҳақоратли сўзларнинг қўлланилишини оқламайди.
Шунингдек агентлик Baidu'да аввалгидек Ким Чен Иннинг барча лақабларини топиш мумкинлигини таъкидлади. Baidu'нинг ўзида эса изоҳлардан бош тортишди.
Мавзуга оид
19:37 / 18.11.2024
Ким Чен Ин КХДР ҳарбийларига мурожаат йўллади
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024