20:10 / 30.11.2016
9100

Кечки дайжест: 30 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Фото: Kun.uz

Якунланиб бораётган 30 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

25 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиарейслар қайта тикланмоқда

 

2017 йилнинг январь ойида, 25 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон пойтахтлари ўртасидаги авиаалоқалар қайта тикланади.

>>> Батафсил 

Россия МСК аъзоси Ўзбекистон эндигина демократияга юз тутди деб ҳисобламоқда

РФ Марказий сайлов комиссияси (МСК) аъзоси, "Справедливая Россия" ("Адолатли Россия") партияси раиси Николай Левичев ШҲТдаги миссияси доирасида Ўзбекистондаги президентлик сайловларини кузатар экан, мамлакатнинг эндигина демократик ривожланиш йўлидан бораётганлигини таъкидлади.

>>> Батафсил 

Сайлов куни Тошкентда жамоат транспорти бепул. «Тошшаҳартрансхизмат» эса бундан бехабар

Фото: Публика.uz

Ўзбекистон Президенти сайлови куни, яъни, 4 декабрь санасида Тошкент метрополитенидан ва бошқа турдаги жамоат транспортидан фойдаланиш барча йўловчилар учун бепул бўлади.

>>> Батафсил 

Сайёрамиз 32 йил ичида қандай ўзгаришларга дуч келди?

Google компанияси Google Earth лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган Timelapse сервисини янгилади.

>>> Батафсил 

Фидель Кастро мотам маросимига миллион киши келди

Фото: AP

Ҳаванада Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастронинг хотирасига бағишланган оммавий тадбирга деярли миллион киши келди.

>>> Батафсил 

МРБ ХХ асрнинг махфий харитасини очиқ кўриш имконини тақдим этди

Фото: Central Intelligence Agency / Flickr

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси ХХ асрнинг етмиш йиллик тарихини қамраб олган ўнлаб хариталарни эълон қилди.

>>> Батафсил 

Туркиялик эксперт Эрдўғаннинг Асадни ағдариш ҳақидаги баёнотига изоҳ берди

© AP Photo

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турк армияси Сурияга Башар Асад режимини ағдариш учун киргани ҳақида хатолик туфайли баёнот берган бўлиши мумкин.

>>> Батафсил 

Туркияга дам олиш учун энг кўп келаётган давлат фуқаролари маълум бўлди

Фото: © Fotolia

Туркияга октябрь ойида келган сайёҳлар миқдори ҳисоблаб чиқилди. Бу ҳақдаги маълумот Туркия маданият ва туризм вазирлиги сайтида чоп этилган.

>>> Батафсил

Афғонистонда “Толибон” қўмондони йўқ қилинди

Фото: © AFP

“Толибон” радикал ҳаракати қўмондонларидан бири – Мулла Райҳон Афғонистон шимолидаги Ғазни вилоятида амалга оширилган ҳарбий амалиёт чоғида йўқ қилинди.

>>> Батафсил 

Қозоғистон фуқаролари умумий дактилоскопиядан ўтказилади

Фото: © РИА Новости

Қозоғистон фуқаролари, шунингдек, республикага виза бўйича кириб келувчи хорижликлар, қочоқлар ва меҳнат мигрантлари 2021 йилдан бошлаб мажбурий дактилоскопия (бармоқ излари ва уларга қараб кишиларнинг шахсини аниқлаш)дан ўтказилади.

>>> Батафсил 

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилди (Видео)

Фото: Tengrinews.kz

Қозоғистоннинг Толдиқўрғонида (Олмаота вилояти маъмурий маркази) амалдаги президент Нурсултон Назарбоевга қўйилган ҳайкал тантанали равишда очилди.

>>> Батафсил 

Meizu ўзининг янги смартфонини тақдим этди

Фото: hi-tech.mail.ru

Meizu компанияси ўзининг янги Meizu M3X смартфонини тақдим этди. Шиша корпусли ва металл четли қурилма Flyme экранига эга бўлди.

>>> Батафсил

Ford ўзини-ўзи тўхтатувчи мотор яратди

Ford компанияси кичик оғирликлар бир цилиндрини тўхтатиш тизими билан жиҳозланган уч цилиндрли моторни ишлаб чиқаётгани ҳақида маълум қилди.

>>> Батафсил 

Роналду «Шапекоэнсе» учун 3 миллион евро хайрия қилди

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Шапекоэнсе» клубининг авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган футболчиларининг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатди.

>>> Батафсил 

«Локомотив» 2016 йилги Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

Бугун Самарқандда Ўзбекистон кубогининг финал ўйини ўтказилди. Бу ўйинда «Локомотив» «Насаф» билан ўйнаб, кичик ҳисобдаги ғалабага эришди.

>>> Батафсил 

Англия футболида яна бир можаро бошланмоқда

Англия футболида яна бир можаро бошланмоқда. «Челси» жамоасининг расмий сайти орқали раҳбарият жамоада ўтган асрнинг 70-йилларида скаут сифатида ишлаган марҳум Эдди Хитнинг ҳаракатлари бўйича текширув бошлагани маълум қилинди.

>>> Батафсил

Top