21:51 / 02.12.2016
10905

Кечки дайжест: 2 декабрнинг энг муҳим хабарлари

Фото: Kun.uz

Якунланиб бораётган 2 декабрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон сайлов арафасида: 3 декабрь - «Жимлик куни»

Фото: Kun.uz


Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари Мирзо-Улуғбек Абдусаломов сайлов участкалари овоз бериш жараёнини ўтказишга 100 фоиз тайёрлигини қайд этди.

>>> Батафсил 

АҚШда круиз компанияси уммонни ифлослантиргани учун рекорд даражада жарима тўлайди

Калифорниянинг Princess Cruise круиз компанияси уммонни чиқиндилар билан ифлослантириш ва буни яширишга уринишдаги ўз айбини тан олди.

>>> Батафсил

Колумбиядаги авиаҳалокатнинг янги тафсилотлари маълум бўлди

Фото: AFP

Колумбия фуқаро авиацияси хавфсизлик хизмати раҳбари Фредди Бонильянинг маълум қилишича, Боливиянинг Lamia авиакомпаниясига тегишли ҳалокатга учраган самолёт бошқа шаҳардан парвоз қилиши керак бўлган.

>>> Батафсил 

АҚШ ҲДК десант кемалари Ўрта ер денгизига кирди

 

Ўрта ер денгизига АҚШҳарбий-денгиз кучларининг иккита десант кемалари кирди, деб хабар қилмоқда Пентагон маъмурияти сайтида.

>>> Батафсил 

«Прогресс» космик кемаси ҳалокати сабаби айтилди

Фото: «Роскосмос»

 

Россиянинг «Прогресс МС-04» юк кемасининг ҳалокатига уни ўзи билан олиб учган «Союз-У» элтувчи ракетаси йиғилиши вақтидаги камчиликлар сабаб бўлган.

>>> Батафсил 

Сурияда АҚШнинг самолётлари "кўринмаслигини" йўқотмоқда

Фото: © wikipedia.org

 

Сурияда аксилтеррорчилик операциясида иштирок этаётган F-22 Raptor қирувчи самолётларининг уларни радиолокацион қурилмаларга "кўринмайдиган" қилувчи радиоютувчи қопламаси тўкилиб туша бошлади.

>>> Батафсил 

Кубани келажакда ким бошқариши мумкинлиги маълум қилинди

Фото: © Fotolia

Кубанинг амалдаги раҳбари Рауль Кастро вафот этса ёки ўз лавозимидан кетадиган бўлса, мамлакатни Куба Давлат кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Мигель Диас-Канель ёки Давлат кенгаши раисининг ўринбосари Хосе Рамон Мачадо Вентура бошқариши мумкин.

>>> Батафсил 

Туркия Башар Асадни истеъфога чиқишга чақирди

Фото: © РИА Новости

Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Чавушоғлу Сурияда қон тўкилишини тўхтатишга чақирди.

>>> Батафсил

Эрон АҚШ маҳсулотларини харид қилишни тўхтатади

Фото: © AFP 2016/ Gabriel Bouys

Эрон парламентарийлари АҚШ маҳсулотларини харид қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрлашди.

>>> Батафсил 

"Мерседес" антиқа фаралар яратди

Фото: motor.ru

Mercedes-Benz компанияси "рақамли" асосий ёруғлик фараларини яратди. Бу фаралар йўлга бирор символни проекциялаши мумкин ва йўлда ўзгараётган вазиятларга тезроқ жавоб бера олади. Компаниянинг ваъда беришича, "Digital Light" деб номланган бу тизим яқин орада серияли ишлаб чиқарилувчи автомобилларда пайдо бўлади.

>>> Батафсил 

Америка компанияси биринчи водородли юк машинасини тақдим этди

Фото: © Nikola Motor Company

 

Американинг Nikola Motor Company компанияси батареяларни қувватлантириш учун водород ёқилғисидан фойдаланувчи дунёдаги биринчи юк машинасини тақдим этди.

>>> Батафсил 

«Олтин тўп» учун даъвогар якуний учлик аниқ бўлди

Фото: EPA

 

ФИФА мавсумнинг энг яхши футболчисига топшириладиган «Олтин тўп» мукофотига даъвогарларнинг якуний учлигини маълум қилди.

>>> Батафсил 

ФИФА «йил мураббийи» номига даъвогар якуний учликни эълон қилди

ФИФА расмий сайтида 2016 йил мураббийи номи учун якуний учлик маълум қилинди.

>>> Батафсил

Top