21:39 / 30.12.2016
13991

Кечки дайжест: 30 декабрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 30 декабрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистонда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилади

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. >>> Батафсил.

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасига янги раис тайинланди

Фото: UzReport

30 декабрь куни Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари анжумани бўлиб ўтди. >>> Батафсил.

Солиқ текширувлари тартибига ўзгаришлар киритилди

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг 2016 йил 29 декабридаги "Тадбиркорлик фаолиятининг тезкорлик билан ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини сифатли такомиллаштириш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонунчилик ҳужжатларига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 418-сонли қонунига мувофиқ мамлакатнинг Солиқ кодексига солиқ теширувларини ўтказиш тартибига доир ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилди. >>> Батафсил.

Обама Россияга қарши янги санкциялар киритди

Фото: © AFP

АҚШ президенти Барак Обама Россияга қарши янги санкциялар киритиш ҳақидаги фармонни имзолади. >>> Батафсил.

Исроил стартап-визалар беришини эълон қилди

Исроил инновациялар бошқармаси "Инновацион визалар" дастури бошланишини эълон қилди. Бу дастур тадбиркорларга Исроилда яшаш ва лойиҳанинг молиявий кўмагини олишга имкон беради. >>> Батафсил.

Россиялик дипломатларга АҚШни тарк этиш шарти қўйилди

Россиялик дипломатларга АҚШни тарк этиш учун 72 соат берилади, деб маълум қилди Reuters ахборот агентлиги. >>> Батафсил.

Россия АҚШ санкцияларига қарши илк жавоб чорасини қўллади

Россия ҳукумати Москва шаҳридаги инглиз-америка мактабини ёпишга қарор қилди. Буни АҚШ санкцияларига Россия томонининг жавоб қадами деб ҳисоблаш мумкин. >>> Батафсил.

Башар Асад Суриядаги уруш қачон тугашини айтди

Архив сурат

Сурия президенти Башар Асад мамлакатдаги уруш барча террорчилар йўқ қилинмагунга қадар тўхтамаслигини маълум қилди. >>> Батафсил.

Грециянинг Бразилиядаги элчиси ўз автомобилида ўлик ҳолатда топилди

Рио-де-Жанейро полицияси Грециянинг мамлакатдаги элчиси Кириакос Амиридиснинг жасадини топилганини маълум қилди. >>> Батафсил.

Олимлар 2016 йилни бир сонияга узайтиришмоқчи

Фото: Fotolia

Ер айланиши Халқаро хизмати мутахассислари (IERS) 2016 йил 31 декабрининг сўнгги дақиқасига қўшимча сония қўшишади. >>> Батафсил.

Карякин шахматнинг блиц йўналиши бўйича чемпионатда Карлсен устидан ғалаба қозонди

Фото: RIA

Россиялик шахмат устаси Сергей Карякин шахматнинг блиц йўналиши бўйича чемпионатнинг 5-турида норвегиялик Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди. >>> Батафсил.

Видео: Роналду ва Хамес суперкарларида пойга уюштирди

Криштиану Роналду футбол майдонидагидан фарқли равишда трассада у қадар тезкор эмаслиги маълум бўлди. >>> Батафсил.

Одил Аҳмедов расман янги жамоага ўтди

«Краснодар» футбол клуби ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик Одил Аҳмедов Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига ўтди. >>> Батафсил.

Top