Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франсуа Олланд: Мўсул тез орада ИШИД террорчиларидан озод этилади
Ироқ ҳукумат кучларининг Мўсулни ИШИД террорчи гуруҳидан озод қилиш операцияси тез орада ўз поёнига етади. Бу ҳақида душанба куни Франция президенти Франсуа Олланд Бағдодда Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
"Мўсулда ИШИДни йўқ қилиш операциясига бир неча ҳафта кетади, тез орада биз шаҳарнинг улардан озод қилинганига гувоҳ бўламиз, - дея Олланднинг сўзларини келтиради Ал-Арабийя телеканали. - ИШИД Ироқ қуролли кучлари босими остида чекинмоқда". Франция раҳбари шунингдек Мўсулдаги операция тинч аҳолига хавф туғдирмаслигини таъкидлади.
Франция президенти Франсуа Олланд Ироқ ҳукумати билан Мўсулдаги операцияни муҳокама қилиш ҳамда мамлакатдаги француз ҳарбийлари билан учрашиш учун душанба куни Бағдодга ташриф буюрди. У Бағдоддан Арбилга (Ироқ Курдистони) қараб йўл олади.
Олланд Бағдоддаги матбуот-анжуманида Мўсул ИШИДдан халос бўлганидан кейин Франция шаҳарни қайта тиклаш бўйича янги халқаро конференцияни чақиришга тайёр эканини билдирди.
Франция ҳарбий-ҳаво кучларининг Сурия ва Ироқда ИШИД жангариларига қарши олиб бораётган Chammal номи остидаги операцияси 2014 йилда бошланган.
Мавзуга оид
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
18:00 / 25.06.2026