Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бош прокурори Обама прокурорларидан истеъфога чиқишни талаб қилди
АҚШнинг янги бош прокурори Жефф Сешнс собиқ президент Барак Обама томонидан тайинланган 46 нафар федерал прокурорларнинг истеъфо беришларини талаб қилди. Бу ҳокимиятнинг «бир хилда ўтиш» жараёнини таъминлайди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги мамлакат адлия вазирлигига асосланган ҳолда.
Унинг сўзларига кўра, янги федерал прокурорлар тасдиқлангунча, идоралардаги бошқа прокурорлар вазифаларини адо этиб туришади.
Янги федерал прокурорларни тайинлаш АҚШнинг янги президенти бошқаруви аввалидаги меъёрий ҳолат ҳисобланади.
Бунда, агентликнинг қайд этишича, Манхэттен прокурори Прит Бхарара Обама томонидан тайинланган бўлса-да, лавозимида қолиши мумкин.
Америка мулозимининг сўзларига кўра, у Дональд Трамп ва Сешнс билан учрашган. Улар Притни лавозимида сақлаб қолишга қарор қилган.
Бироқ, бу қарор Сешнснинг сўнгги эълонидан аввал қабул қилинган, шунга кўра, Бхарара лавозимини ҳақиқатдан ҳам сақлаб қолиши номаълум бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
18:24 / 01.02.2026
АҚШ 48 соат ичида Эронга зарба беради - Вучич
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
09:40 / 31.01.2026
Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод: Трамп ўз маслаҳатчисини танлади
09:01 / 31.01.2026