Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:53 / 16.03.2017
3422
1 дақиқада ўқилади
Дональд Трамп Ҳавайи суди қарорини «ваколатлардан чиқиш» деб баҳолади
АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнот беришича, Ҳавайи федерал судининг қарори «ваколатларидан чиқиш» ҳисобланади. Ҳавайи федерал суди президент Трампнинг янги миграция фармони ижросини вақтинча тўхтатган эди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
«Бу, кўпчиликнинг фикрича, суд ваколатларидан ташқарига чиқиш ҳисобланади», — деган Трамп Теннесси штати Нэшвилл шаҳридаги митингда қилган чиқишида.
Аввалроқ, Американинг Ҳавайи штати федерал судьяси Деррик Уотсон Трампнинг янги миграция фармони ижросини тўхтатгани ҳақида хабар қилинган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш