Жаҳон | 11:52 / 12.04.2017
11818
1 дақиқада ўқилади

МДҲ мамлакатлари ҲҲМ кучлари қўмондонлари мувофиқлаштириш ҳужжатларини имзолайди

МДҲга аъзо мамлакатлар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қўмондонлари Қирғизистон пойтахтида тўпланишди. Улар қўшма ҳаракатларни мувофиқлаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади. Бу ҳақда Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби ахборот таъминоти бошқармаси маълум қилди. 

"Бугун Бишкекда МДҲ мамлакатлари мудофа вазирлари Кенгаши ҳузуридаги ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштириш қўмитасининг 46-мажлиси ўз ишини бошлади. Бундан ташқари, Ҳамдўстлик мамлакатлари ҲҲМ бирлашган тизимларининг ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлари ўқув-методик тайёргарлиги ҳам ташкил этилади", - дейилади хабарда. 

Бош штаб маълумотларига кўра, учрашув қатнашчилари, 13 апрелгача хавфсизликни таъминлаш соҳасида қўшма ҳаракатларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишади. 

Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қўмондонларининг Бишкек учрашуви Ғалаб майдонига гулчамбарлар қўйиш билан бошланди. 

Мавзуга оид