Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram Россияда блокланмайдиган бўлди
Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаларидаги назорат федерал агентлиги («Роскомнадзор») Telegram мессенжерини Россияда рўйхатдан ўтказади. Бу ҳақда агентлик раҳбари Александр Жаров маълум қилган.
Шу тариқа Telegram Россия ҳудудида ҳуқуқий асосда фаолият юрита бошлайди.
«Бу босқичда Telegram қонун бўйича барча талабларни бажаради. Яқин вақт ичида мессенжер реестрга киритилади. Шу тариқа Telegram Россия Федерацияси ҳудудида қонуний ишлай бошлайди. Бошқа халқаро коммуникацион сервизлар ҳам шундай йўл тутиши керак. Россия қонунларига барча компаниялар амал қилиши керак», — деган Александр Жаров.
Ўтган ҳафтада Александр Жаров Telegram жамоаси ва шахсан Дуровни Россия қонунчилиги талабларига риоя этиш ҳамда муассасага маълумот тарқатувчилар реестрига киритиш учун маълумот беришга чақирганди. Жаров акс ҳолда мессенжер Россия ҳудудида тўсиб қўйилишидан огоҳлантирганди.
Бироз олдинроқ Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер «Роскомнадзор» реестрига киритилишига розилигини маълум қилганди. Шу билан бирга у Telegram жамоаси «Яровая қонуни»ни (фойдаланувчиларнинг маълумотларини тақдим этишни талаб қилишга қаратилган) бажармаслигини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026