Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон энг бахтли мамлакатлар рўйхатида 47-ўринда
Дунёда ўзларини бахтли деб ҳисобловчи фуқаролар истиқомат қиладиган мамлакатлар рейтинги тузиб чиқилди. Маълум бўлишича, Норвегия аҳолиси ўзларини Ер сайёрасидаги энг бахтли инсонлар деб ҳисоблашади. Британиянинг The Spectator журнали шу ҳақда ўтказилган тадқиқот натижасини эълон қилди.
Дания ва Исландия рўйхатнинг кучли учлигига киритилган. Топ-10 ликка, шунингдек, Швейцария, Финландия, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Австралия ва Швеция ҳам кирган. АҚШ рўйхатда 14-ўринга жойланган бўлса, Буюк Британия 19-ўринга муносиб кўрилган.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон рейтингнинг 47-ўрнида қайд этилган. Ундан сўнг Италия, Россия, бироз қуйироқда Япония, Жанубий Корея каби давлатлар бор. Ўзбекистоннинг бевосита ён қўшнилари бўлган Туркманистон 59-ўринда, Қозоғистон 60-ўринда жойлаштирилган.
Тожикистон 96-, Қирғизистон 98-ўринга, Афғонистон 141-ўринга лойиқ кўрилган.
Мавзуга оид
10:15
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
12:12 / 09.06.2026