Жаҳон | 09:44 / 19.10.2017
37748
2 дақиқада ўқилади

АҚШ миллий хавфсизлик вазири: ИШИД «янги 11 сентябрь» тайёрламоқда

ИШИД гуруҳи террорчилари 2001 йил 11 сентябрдаги каби йирик терактни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ миллий хавфсизлик вазири в.б. Элейн Дюк баёнот берди, деб ёзмоқда Daily Mail.

У АҚШнинг Лондондаги элчихонасида чиқиш қилар экан, айни вақтда ИШИД жангарилари оралиқ даврни бошдан кечирмоқда, бироқ улар кенг қамровли хуружни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, террорчилар кўплаб одамларнинг ўлимига сабаб бўладиган самолётлар портлашини уюштирмоқчи. 

«Террорчилик ташкилотлари, ИШИД бўладими, бошқасими, 11 сентябрга ўхшаш катта портлашни содир этишни хоҳлаяпти. Улар самолётларнинг қулашини уюштиришни режалаштирмоқда, разведканинг бунга ишончи комил», — деган Дюк.

Унинг қўшимча қилишича, жангарилар молиявий манбаларини сақлаб қолиш ва ўзларини эслатиб туриш мақсадида совуқ қуроллар ва автотранспортлардан фойдаланган ҳолда «унча катта бўлмаган» терактларни содир этиб туришади. 

Шу билан бирга вазирлик раҳбари шу каби таҳдидларни бартараф этиш усулларини маълум қилишни истамаган. 

Мавзуга оид