Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX рақиби 2018 йилда уч космик парвозни амалга оширади
SpaceX'нинг асосий рақиби Vector аэрокосмик компанияси 2018 йилда Виржиния штатидаги NASA космодромидан уч ракета парвозини амалга оширади. Вақт ўтган сайин уларнинг сони йилига ошиб боради, деб ёзади CNBC.
Ракетанинг илк парвози 2018 йилнинг июлига режалаштирилган. Ижрочи директор Жим Кантреллнинг сўзларига кўра, шартнома беш қўшимча парвозни ҳам кўзда тутади. Vector-R — микройўлдошларни ишга туширишга мўлжалланган унча қиммат бўлмаган ракета, у 5 йилдан кейин 7,5 миллиард доллар ҳажмга эга янги бозорни ҳосил қилиши мумкин.
Уни ишга тушириш 3 миллион долларни ташкил қилади - бу анча арзон. Vector-R'нинг қўшимча устунлиги — унинг мобиллигида. Уни ишга тушириш учун фақатгина бетон майдон керак бўлади - бу эса аэрокосмик ускуна учун минимал инфратузилмадир.
Кантреллнинг сўзларига кўра, ҳозирча ягона муаммо - сунъий йўлдошларни қутб орбиталарига чиқаришда. Бунинг учун Виржиниядаги космодромдан Аляскадаги Кадьяк оролига кўчишга тўғри келади.
Компания биринчи мижозлар билан сўнгги музокаралар босқичида. "2018 йилдаги илк стартларимиз учун 4 компания билан шартнома имзолаяпмиз", - дейди Кантрелл. Унинг сўзларига кўра, тез орада Vector Аризона штатининг Тусона ҳудудида 3,7 минг квадрат метр майдонли заводига эга бўлади.
Vector Кремний водийсидаги энг машҳур венчур компаниялардан бири Sequoia томонидан молиялаштирилади. Бугунги кунда унга сафарбар этилган инвестициялар ҳажми тахминан 31 миллион долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
09:59 / 29.05.2026
Жефф Безоснинг Ойга учадиган ракетаси синов парвози олдидан портлаб кетди
08:05 / 05.05.2026
12 мингта сурат: NASA Artemis-II миссиясининг тўлиқ фотоархивини эълон қилди
16:13 / 18.04.2026
“Қўрқув бўлиши табиий, аммо бу сизни тўхтатмасин”, — 17 ёшида NASA ва SpaceX билан космик лойиҳани амалга оширган Акбар ҳикояси
20:59 / 16.04.2026