Фан-техника | 16:00 / 03.12.2017
10143
2 дақиқада ўқилади

Hyundai'нинг гигант батареяси Tesla рекордини ортда қолдиради

Фото: Hi-news

Дунёдаги энг кучли литий-ион батареяси Австралияда жойлашган - уни Tesla Motors компанияси атиги 100 кунда ўрнатган. Бироқ тез орада унинг янада кучли рақиби пайдо бўлиши мумкин - Hyundai Electric & Energy Systems компанияси шу устида ишламоқда. 

Компания 150 МВт'ли батареяни ишлаб чиқармоқда, бу Tesla'нинг Австралиядаги батареясидан икки карра кучлироқ дегани. Улкан батарея Жанубий Кореяда ўрнатилади, компания вакилларига кўра, бу тез орада, тахминан 3 ойдан кейин амалга ошади. 

Бундай сақлаш объектларига бўлган талаб сақланиб қолишда давом этади, - деб ёзади Bloomberg, - ускуналар нархи пасаймоқда, аҳоли сони эса, унинг талабларига мувофиқ тўхтовсиз ошиб бормоқда. 

Захирада 2-3 литий-ион сақлаш объектига эга бўлиб, у бутун бир минтақа, баъзан эса кичик мамлакатларни носозликлардан ишончли ҳимоялаши мумкин бўлади. Бундан ташқари, тизимга янги модуллар, турбина ё қуёш панелларини қўшиб, сиғимни доим катталаштириш мумкин. 

Tesla етарлича тез равишда катта аккумуляторларни ишлаб чиқариш мумкин эканини кўрсатди, тўхтовсиз пасаяётган хомашё нархлари ва барқарор ҳамда ишончли энергия манбаларига ўсиб бораётган талаб  шунга ўхшаш қурилмаларни қуриш заруратига ишора қилади. Зеро бундай сақлаш объектлари қуёшли ёки шамол фермалари билан ишлаб, жиддий носозликлар юзага келган ҳолатда электр энергия заҳираси сифатида хизмат қилиши мумкин. 

Австралия жорий йилнинг февралида жиддий зарар кўрди. Ўшанда Аделаидада юз мингга яқин уй хўжаликлари электр энергиясисиз қолган, бу ҳукуматни Илон Маск таклиф қилган заҳира варианти борасида ўйлаб кўриш имконини берди. Ҳужжатларни имзолаш ва тендерни ўтказишга бир неча ой кетди, лекин Tesla атиги 100 кун ичида энергия сақловчи ишчи батареяни ишлаб чиқаришга улгурди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти