Жаҳон | 08:31 / 11.12.2017
4884
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда ўрмон ёнғинлари сабабли эвакуация қайта бошланди

Фото: Reuters

Американинг Калифорния штати маъмурияти табиий ўрмон ёнғинлари таҳдиди сабабли эвакуация ишларини қайта бошлашга қарор қилди, деб хабар қилмоқда CBS телеканали.

Маълумотларга кўра, штатнинг Карпинтерия ва Монтесито ҳудудларида аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш ишлари олиб борилмоқда. "Эвакуация вақти ўт ўчириш машиналарини юборганда бошланмайди, шу боисдан ҳам биз аҳолини кўчишни тавсия қилиб транспорт воситаларини юбормоқдамиз", — деган ўт ўчириш хизмати вакили. 

Калифорния ўрмон ёнғинлари 4 декабрда бошланган, қуруқ ва шамолли об-ҳаво шароити ўт балосининг катта куч билан тарқалишига сабаб бўлмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, штатнинг 57 минг гектар ҳудудининг кули кўкка совурилган, 212 минг одам кўчирилган. АҚШ президенти штатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид