Ўзбекистон | 17:44 / 31.12.2017
72171
7 дақиқада ўқилади

Kun.uz таснифи: 2017 йил Ўзбекистонда юз берган бахтсиз воқеалар

2017 йил ҳар томонлама жадал олиб борилаётган ислоҳотлар билан ёдда қолишидан ташқари юз берган турли фожиалар билан ҳам тарихда қолди. Kun.uz таснифи бўйича 2017 йилда Ўзбекистонда юз берган бахтсиз воқеалар сарҳисоб қилинди.

Йилнинг илк кунларида Қамчиқ довонида юз берган мудҳиш воқеа ҳақида турли мишмишлар тарқалди. Интернет фойдаланувчиларининг ёзишича, Қирғизистонда 23 январь куни юз берган ер силкиниши оқибатида кучли кўчки рўй бериб, Қамчиқ довонидаги темир йўлга ҳамда бу пайтда темир йўлдан ўтаётган юк поездининг устига тушганди. Қамчиқ довонида поездлар қатновининг тўхтатилиши ҳамда қутқарувчилар отрядларининг навбатчилигига Қирғизистондаги зилзила туфайли рўй берган кўчки сабаб бўлгани ҳақида маълумот тасдиқланди, расмий изоҳ берилмади.

Шунингдек, Андижон шаҳридаги «Ўзбегим» савдо марказида ёш болакай тўрт қаватли бино баландлигидан ертўладаги кафел устига тушган. Унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Маълум қилинишича, эскалатордан кўтарилаётган она боласини қўлидан тушириб юборган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳодисага нисбатан турли фикр ва муносабат билдирди.

Картинки по запросу Фарғонаазот

23 февраль кунининг иккинчи ярмида, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги «Фарғонаазот» корхонасининг аммиак цехида рўй берган портлаш 6 киши ҳалок бўлган ва 12 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилганди. Уларнинг барчаси аммиак цехида монтаж-таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчилар бўлган. Қурбонларнинг 3 нафари Фарғона шаҳрида яшаган, яна 3 нафари Тошлоқ туманидан бўлган.

23 февраль куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, С-мавзеси, Чўпон Ота кўчаси 28А-уйда жойлашган маъмурий бинода содир бўлган ёнғин ҳақида махсус хабарнома эълон қилинди. Кўрсатилган манзилга, соат 16дан 46 дақиқа ўтганда, Чилонзор туманини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 16 ҲЁҲҚдан 2та жанговар ёнғин ўчириш автоэкипажлари етиб борган вақтда, бинонинг 1, 2 ва 3 қаватлари очиқ аланга билан ёнаётгани маълум бўлди ҳамда ёрдамга қўшимча ёнғин ўчириш автоэкипажларни чиқарилиши сўралди.

Шунингдек, соат 17дан 13 дақиқа ўтганда, Ёнғин ўчириш раҳбари томонидан 2 махсус чақириқ эълон қилиниб, ёнғин жойига қўшимча равишда Чилонзор туманини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 17 ҲЁҲҚдан 2та, Яккасарой туманини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 21 ҲЁХҚдан 2та, Учтепа, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 1,2,6 ва 13 ҲЁҲҚлардан биттадан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ РИОдан 2та жанговар ёнғин ўчириш ва 3та махсус автоэкипажлари йўлланган. Жанговар автоэкипаж шахсий таркиби томонидан кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида, ёнғин 18дан 06 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 18дан 16 дақиқа ўтганда бутунлай ўчирилишига эришилди. Ёнғин вақтида ёнғин ўчирувчилар томонидан 70 нафар ишчи-хизматчи қутқарилиб, шулардан 14 нафари Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига олиб борилган.

Картинки по запросу ножи на руке
Иллюстратив сурат. Фото: flickr

4 апрель куни Қарши шаҳридаги 4-сонли ўрта мактабда қотиллик содир этилди. Kun.uz нашрининг бир неча манбалари маълумот беришича, шу мактабда биология фанидан дарс бериб келган Муҳаббат Кўчимова қотиллик қурбони бўлган. 29 ёшда бўлган бу аёл ўз турмуш ўртоғи томонидан тиғли қурол орқали ўлдирилган. Воқеа барча дарсдалигида рўй берган, шу туфайли қотилликнинг олдини олиб қолиб бўлмаган. Кўчимова шу куни мактабда навбатчи эди.

Картинки по запросу Samsung Galaxy J7 на руке женщина
Иллюстратив сурат. Фото: samtech

13 июль куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ҳожатхонада оғир газдан заҳарланиш содир бўлган. Ушбу хонадонда яшовчи фуқаро Г.Мусабоева Samsung Galaxy G7 уяли телефонини уйидаги ҳожатхонага тушириб юборган. Шу куни Мусабоева томонидан ёлланган ишчилар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиев телефонни олиб чиқиш учун бирин-кетин ҳожатхона тубига нарвон ёрдамида тушишган ва оғир газдан заҳарланиб, ҳушдан кетишган. Шифокор ёлланма ишчиларни қутқариб олиш учун ҳожатхона тубига тушаётиб заҳарланиб, ҳушини йўқотган.

Наманган вилояти ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари келиб тушган хабардан сўнг қисқа муддат ичида воқеа жойига етиб бориб, вафот этганларни ҳожатхона тубидан олиб чиқишган.

Иллюстратив сурат. Фото: flickr

18 март куни тонгги соат 3:00 атрофида Қўқон шаҳрига ёндош жойлашган Данғара тумани ҳудудидаги Ойдин кўчаси, 78 уйда газ портлаган. Портлашга газ тез-тез ўчиши оқибатида газ тўпланиб қолгани сабаб бўлган. Расмий хабарга кўра, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Ражабовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлганди. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасинининг турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари — 2009 йилда ва 2013 йилда туғилган ўғилларининг куйган ҳолдаги жасадлари топилган. Бундан ташқари, бошқа ҳодисада жабрланган 20 яшар Шералиев Абу Бакр ва Шералиев Билолнинг ҳолати шифокорлар томонидан ўта оғир деб баҳоланганди. Жабрланувчилар Қўқон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида жон берди.

Kun.uz мухбири фарзанд доғида куйган ота-она билан суҳбат қурди.

Собиқ ички ишлар ходими акс этган видеода у ўз фарзандини бир неча дақиқа давомида хўрлайди. У қизчани тинимсиз уриш давомида қаттиқ ҳақоратлайди ва уйидан ҳайдайди. Бу воқеа марказий телеканал орқали намойиш этилгач, катта музокараларга сабаб бўлди.

Картинки по запросу Тошкентда бир оиланинг уч қизи бирин-кетин вафот этди
Иллюстратив сурат. Фото: shutterstock

Ноябрь ойида Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Бешқўрғон мавзеи (Тансиқбоев-3)да яшовчи оиланинг уч норасида фарзанди кетма-кет вафот этди. Ижтимоий тармоқларда бу оилани яқиндан таниган қўшниларнинг сўзларига кўра, қизлар қийма кабоб тановул қилганидан сўнг қоринда оғриқ пайдо бўлганини айтишган. Кейин эса оғриқ қолдирувчи дори истеъмол қилишган. Бироқ бироз вақт ўтгач, қизларнинг аҳволи янада оғирлашади ва улардан бирининг жони «тез ёрдам» машинасида узилади. Қолган қизларнинг ҳам аҳволи оғир бўлганлиги сабаб юқумли касалликлар шифохонасига жўнатилади. Маълум бўлишича, улар ҳам бирин-кетин вафот этишган.

Мавзуга оид