Жаҳон | 15:00 / 01.01.2018
6645
1 дақиқада ўқилади

Австралияда бир оила авиаҳалокат қурбони бўлди

Фото: ABC

Буюк Британиянинг Compass Group кэйтеринг компанияси ижрочи директори Ричард Казинс ва унинг яқинлари Австралияда рўй берган авиаҳалокат қурбонлари бўлишди. 

Аввалроқ, бир моторли DHC-2 Beaver самолёти Ҳоксбери дарёсига қулагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ҳалокат оқибатида унинг бортидаги 5 йўловчи ва учувчи тирик қолмаган. 

"Ричард Казинс ва унинг 4 нафар яқин қариндоши 2017 йил 31 декабрь куни Австралияда самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида ҳаётдан кўз юмганларини чуқур қайғу билан тасдиқлаймиз", — дейилади компания баёнотида. 

Compass Group — Жаҳондаги корпоратив овқатланиш соҳасидаги энг йирик компания ҳисобланади. У дунёнинг 50 мамлакатида фаолият юритиб, идоралар ва заводлар, мактаблар ва университетлар, шифохоналар, қамоқхоналар, спорт иншоотлари ва нефть платформаларига таом етказиш билан шуғулланади. Компания йилига 4 млрдга яқин кишига хизмат кўрсатади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид