Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкекда январь ойида совуқдан 15 киши ҳалок бўлди
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида январь ойи бошидан буён кузатилаётган совуқ ҳарорат туфайли 15 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берган.
«Дастлабки суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра 1 январдан 25 январгача бўлган даврда доимий турар жойи бўлмаган 15 киши совуқдан ҳалок бўлган», — дейилган хабарда.
Қирғизистон ФВВ ҳаво кескин совишидан огоҳлантирган. Вазирлик маълумотига кўра, 26—29 январь кунларида баъзи ҳудудларда тунда ҳаво ҳарорати -40...-45 даражагача тушиши, кундузи -28...-33 даражани ташкил этиши айтилган.
Бундан аввалроқ Қирғизистон мактабларида совуқ сабабли таътил эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.