Ўзбекистон | 13:10 / 10.03.2018
25977
3 дақиқада ўқилади

Чиноз йўлига ўрнатилган фоторадарлар қоидабузарларни аниқлай бошлади

М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлиниг 806-871 км.лари оралиғида янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилиб, ишга туширилгани хабар қилинган эди. Бундан кўзланган мақсад, Тошкент вилоятининг автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва инновацион технологияларни ҳаётга тадбиқ этиш эди. 

Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБнинг маълум қилишича, ҳайдовчилар ОАВ ва интернет тармоқлари орқали огоҳлантирилганига қарамай, 2018 йилнинг 16 февраль кунидан  07 март кунига қадар 23000 дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. Ушбу кўрсаткич ҳудудлар (вилоятлар) кесимида таҳлил этилганда, 
Тошкент шаҳар - 8205та
Тошкент вилояти-4896та 
Самарқанд-2395та 
Сирдарё вилояти-1684та 
Жиззах-1709та 
Фарғона-202та
Наманган-138та
Андижон-165та
Қашқадарё-1825та 
Сурхондарё-855та
Бухоро-545та 
Навоий-330та 
Хоразм-225та 
Қорақалпоғистон Республикасидан 245тадан белгиланган тезликни ошириш қоидабузарликлари содир этилган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ

Бундан ташқари ушбу тезликни меъёридан ошириб бошқариш қоидабузарлигига бўйсунмасдан мунтазам равишда амал қилмасдан келаётган ҳайдовчилар рўйхати таҳлил қилинди. 

-Кобальт русумли 10 Q 5?? NA бўлган автомашина 9 маротаба яъни 4.650.480 сўм миқдорда,  
-Спарк русумли давлат рақам белгиси 01  J 5?? TA бўлган автомашина 8 маротаба яъни 3.789.280 сўм миқдорда,  
-Нексия русумли давлат рақам белгиси 01 2?? JEA бўлган автомашина 7 маротаба яъни 3.272.560 сўм миқдорда, 
-Нексия русумли давлат рақам белгиси 01 J 2?? SA бўлган автомашина 7 маротаба яъни 4.994.960 сўм миқдорда, 
-Нексия русумли 10 D 7?? FA бўлган автомашина 7 маротаба яъни 3.961.520 сўм миқдорда,  
-Кобальт русумли давлат рақам белгиси 10 L 5?? NA бўлган автомашина 7 маротаба яъни 1.894.640 сўм миқдорда, 
-Ваз2106 русумли давлат рақам белгиси 10 О 1?? НА бўлган автомашина 7 маротаба яъни 1.205.680 сўм миқдорда, 
-Ласетти русумли давлат рақам белгиси 20 4?? ТТА бўлган автомашина 7 маротаба яъни 1.894.640 сўм миқдорда, 
-Нексия русумли давлат рақам белгиси 20 J 0?? BA бўлган автомашина 7 маротаба яъни 2.583.600 сўм миқдорда, 
-Ласетти русумли давлат рақам белгиси 30 М 5?? FA бўлган автомашина 7 маротаба яъни 3.272.560 сўм миқдорда жарима ундирилиши белгиланган. 

Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Фото: ИИБ ЙҲХБ

Эслатиб ўтамизки, ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгилаб берилган 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид