Жаҳон | 13:30 / 16.03.2018
3990
1 дақиқада ўқилади

Остонада Ўзбекистон-Қозоғистон туристик форумига старт берилди

Бугун, 16 март куни Остона шаҳридаги «RitzCarlton» меҳмонхонасида Халқаро қозоқ-ўзбек туристик форумига старт берилди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларининг KUN.UZ'га маълум қилишича, форум доирасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

1. Буюк Ипак йўли бўйлаб халқаро даражадаги трансчегаравий маршрут тарғиботи;

2. Буюк Ипак йўлининг Ўзбекистон ва Қозоғистон республикалари ҳудудлари бўйлаб инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш;

3. Ўрта Осиёда ҳунармандчиликни ривожлантириш истиқболлари;

4. Туристик маҳсулотлар маркетинги ва тарғиботи.

Шунингдек форум иштирокчилари учун  «KazakhTourism» миллий компанияси ташаббуси билан Қозоғистоннинг диққатга сазовор масканларига махсус тур ташкиллаштирилади. Ўзбекистонлик меҳмонлар 15 мартдан 20 мартга қадар қардош мамлакатнинг туристик салоҳияти ва унинг тарихий масканлари билан яқиндан таншитирилади.

Бундан ташқари, "Қозоғистонда Ўзбекистон йили" очилишига оид тадбирлар доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон амалий санъат усталарининг кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид