Жаҳон | 08:20 / 12.04.2018
23438
1 дақиқада ўқилади

«Эплай олишмади». Оқ уй Россияни айблаб чиқди

Фото: Jonathan Ernst/Reuters

Оқ уй расмий вакили Сара Сандерснинг сўзларига кўра, Россия раҳбарияти Сурияда кимёвий қуролдан фойдаланмаслик кафолатлари бўйича ўз бўйнига олган мажбуриятларни бажара олмади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Улар қила олишмади. Шунингдек, улар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 6та турли резолюциясига вето қўйиб, Сурияга ёрдам беришди. Бу ветолар эса Сурия президенти Башар Асадни ҳимоя қилишда қўл келди», - дея айтиб ўтди Сандерс.

Шунингдек унинг таъкидлашича, Россия томони ўзини «ёмон жиҳатдан» кўрсатди, бироқ мамлакат ҳукумати ўз хатти-ҳаракатини ўзгартиришига умид борлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россия Суриядаги кимёвий ҳужумлар бўйича КҚТТ билан ҳалол ҳамкорлик қилишига ишонмаслигини билдирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид