Жаҳон | 12:13 / 11.05.2018
7355
1 дақиқада ўқилади

Эрон Исроилни тажовузкорликда айблади

Фото: REUTERS

Эрон ТИВ расмий вакили Баҳром Қосимий Исроилнинг Суриядаги Эрон объектларига қарата берилган ракета зарбаларини қоралади ва уларни тажовузкорлик акти ҳамда суверенитетнинг бузилиши, деб атади. Бу ҳақдаги тегишли баёнот Эрон ТИВ сайтида эълон қилинган.

«Сионистик режимнинг Сурияга давом этаётган зарбалари ва улар томонидан мамлакат суверенитетининг қўпол тарзда бузилиши, айниқса сўнгги кунларда, жуда тажовузкор кўриниш олди», - дея маълум қилди Қосимий.

Шунингдек, спикернинг таъкидлашича, Исроил «барча халқаро нормалар, қоидалар ва стандартларга» зид равишда ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Сурия ҳудудидаги ўнлаб ҳарбий объектларга ҳужум қилгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид