Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Жанубий Кореяга таклиф билан чиқди, у қабул қилинди
Фото: Reuters
КХДР ҳукумати Жанубий Корея расмийларига 16 май куни юқори даражада учрашув ўтказиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Reuters Жанубий Корея ҳукуматидаги манбага асосан хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, айни дамда томонлар режалаштирилаётган учрашувнинг батафсил жиҳатларини муҳокама қилмоқда.
Таъкидланишича, учрашув давомида Қизил Хоч йўналиши бўйича мулоқотни тиклаш масалалари тилга олиниши мумкин.
«Рёнхап» хабарига кўра, Корея Республикаси Бирлашув ишлари бўйича вазирлиги мамлакат ҳукумати Шимолий Кореянинг бу таклифига рози бўлгани ҳақида маълум қилган.
Агентлик маълумотларига кўра, КХДР 29 кишилик делегацияни юборади. Таъкидланишича, ундан спорт ва мамлакатнинг иқтисодий масалалари билан шуғулланувчи амалдорлари, шунингдек, журналистлар жой олади.
Шу билан бирга, делегацияга КХДРнинг Тинч бирлашув бўйича қўмитаси раиси раҳбарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Трамп ва Ким Чен Ин ўзаро учрашуви якунида Корея уруши якунланганини эълон қилиши ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
12:24 / 18.11.2025
КХДР: Сеул учун сувости кемалари минтақада "ядровий домино"ни келтириб чиқаради
12:36 / 14.11.2025
Қамчиқ ва Дарбанд довонларида қатнайдиган тезюрар поездлар Жанубий Кореядан харид қилинади
18:21 / 10.11.2025