Жаҳон | 11:11 / 01.06.2018
6210
2 дақиқада ўқилади

АҚШ фаластинликларга ёрдам бўйича резолюцияга вето қўйиш билан таҳдид қилди

Фото: AFP 2018 / Hector Retamal

БМТ Хавфсизлик кенгашида фаластинликларга ёрдам тақдим этишни назарда тутувчи резолюция лойиҳаси бўйича овоз бериш ўтказилмади, бу АҚШ вето қўйиш ҳақида таҳдид қилганидан сўнг юз берди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Таъкидланишича, Кувайт томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёни 30 май куни ўтказилиши лозим эди, бироқ бу амалга ошмади. Ҳужжатда зўравонлик ҳолати авж олиб кетгани туфайли 100дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани билан боғлиқ чуқур ташвиш билдирилган. Бундан ташқари, Исроил томонидан фаластинликларга нисбатан «кучнинг ҳаддан ташқари қаттиқ қўлланилиши» қораланади.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли сўзларига кўра, Америка томони БМТ ХК доимий аъзоси ҳуқуқидан фойдаланмоқда ва резолюцияга вето қўяди, сабаби резолюция лойиҳаси Яқин Шарқ минтақасида тинчликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларга зарар етказмоқда, унинг таърифи эса «руҳан банкрот бўлган бир томонлама ёндашувдир».

Таъкидланишича, вето қўйилиши эҳтимолига қарамай, овоз бериш жараёни 5 июнь куни бўлиб ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил фаластинликларга Рамазонда Ал-Қудсга киришни тақиқлагани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид