Жаҳон | 18:44 / 02.06.2018
7920
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШни ички ишларга аралашишда айблади

Фото: AP

Хитой Халқ-озодлик армияси Ҳарбий фанлар академияси вице-президенти Хэ Лэй Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг Хитой Жануби-Хитой денгизида халқаро қоидаларни бузаётгани бўйича баёнотини мамлакат ички ишларига аралашув, деб атади. 

«Жануби-Хитой денгизидаги бизнинг ороллар ва рифларда қўшинлар ёхуд қуроллар жойлаштирилиши ўзимизнинг суверен ҳуқуқлар доирасидадир, бунга халқаро қонунчилик билан рухсат берилган. Хитойнинг Жануби-Хитой денгизи оролларидаги ҳаракатларига нисбатан танқидий муносабатда бўлаётган исталган шахс ёки давлат ХХР ички ишларига аралашишга уринмоқда, бу рад этилмайдиган ҳолат», - дея айтиб ўтган Хэ Лэй.

У Сингапурдаги «Шангри-Ла диалог» хавфсизлик бўйича конференциясида шундай баёнот билан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис АҚШ Хитой билан рақобатга киришишни эмас, балки ҳамкорлик қилишни хоҳлаши ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид